Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана ХУДОЁРОВА: Туризм соҳаси устувор йўналишимиз

Гулшана ХУДОЁРОВА: Туризм соҳаси устувор йўналишимиз

Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит яратиш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғибот қилиш Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантиришдаги муҳим омиллардан бири саналади.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2016 йил 2 декабрда эълон қилнган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилиши мазкур соҳадаги ислоҳотларни янада янги босқичга кўтарди.

Таъкидлаш жоизки, Фармон билан туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланиб, туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг аниқ функциялари белгилаб берилди.

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида давлат раҳбарининг жорий йил 14 апрель кунида Самарқандга ташрифида вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш билан бирга вилоятнинг улкан сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиши муҳим аҳамият касб этди.

Маълумки, туризм Самарқанд вилояти иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада вилоятда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда яратилган имконият ва имтиёзлар туфайли бугунги кунда Самарқандда юздан ортиқ меҳмонхона ва 80 дан ортиқ сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда.

Йилдан-йилга уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замон талаблари даражасида юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгаймоқда. Шунингдек, сайёҳликнинг экологик, соғломлаштириш, агро ва фаол турларини ривожлантириш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят туманларида янги сайёҳлик йўналишлари очилмоқда.

Туризм соҳасининг янада тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушини кўпайтириш, туристик хизматлар сифатини оширилишини таъминлаш “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Унга мувофиқ ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини, шунингдек 2017 - 2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этилишини таъминлаш мақсадида “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш тадбири белгиланди.

Ўз ўрнида туризм соҳада яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити кўплаб туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаоллигини янада ошириб, улар томонидан сифатли хизматлар таклиф этилиши олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида кўплаб хорижий сайёхларнинг мамлакатимизга келиб, яратилган имкониятлардан фойдаланиб, халқимизнинг мехмондўстлик анъаналари билан танишиб маданий хордиқ олиб кетишларига учун хизмат қилади.

 

Гулшана Худоёрова

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...

Тадбирлар тақвими