Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нўъмон АКБАРОВ: Давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак

Нўъмон АКБАРОВ: Давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак

Юртимизда жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш каби эзгу мақсадларни ўзида мужассам этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини белгилаб берди. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилди. Бу эса, фуқароларнинг халқ қабулхонасига қилган ҳар бир мурожаатининг назорати давлат раҳбарининг назорати даражасида кўриб чиқилишини англатади.

Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларга мурожаатларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳам ташкил этилди. Унга кўра, фуқаролар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда мазкур виртуал қабулхонага мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Фармонга мувофиқ, Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг  ҳуқуқ ва эркинликлари  ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан мутлақо  янги ва самарали тизимини  таъминлашга  қаратилгандир. Мазкур жараёнларни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида алоҳида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳам ташкил этилиб, унинг бир қатор асосий вазифалари белгиланди. Хусусан, мурожаатларни кўриб чиқишда аниқланган тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек уларнинг фаолиятини меъёрий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш каби бир қатор вазифаларни ўз ичига олади.

Биз депутатлар ҳам мазкур фармондан ўзимизга тегишли хулосалар чиқариб, худудларда сайловчилар билан бўладиган мулоқотларда халқимизни қийнаётган муаммоларни ечимини топишда фаол иштирок этаяпмиз. Депутат халқнинг вакили, унинг дарди, ташвиши ва ғами билан яшаши, ҳар бир қабул қилинаётган қонунлар халқимиз турмуш даражасини яхшилашга, унинг қайсидир муамоларини ҳал қилишга қаратилганлигини содда ва равон тилда тушунтириб беришимиз, мазкур қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлашимиз зарурдир. Айниқса халқ билан мулоқотда, уларнинг мурожаатлари билан ишлашда ўз иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз лозим бўлади.

 Хулоса қилиб айтганда, мазкур фармон бу борада олиб бораётган ишларимизни  самарадорлигини ва таъсирчанлигини янада оширишда, кўпроқ халқ ичида бўлиб, улар билан биргаликда мавжуд муаммоларни ечимини топишда, пировардида юртимиз ривожи, тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини  янада юксалтиришга хизмат қилиши учун катта имкониятлар эшигини очиб берди.Энг муҳими бизнинг халқ билан мулоқотларимиз халқимиз манфаатларига хизмат қилади.

 

Нўъмон АКБАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 

Ахборот ва коммуникация технологиялари

масалалари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 812

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

23.07.2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси...

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

Тадбирлар тақвими