Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Депутат фикри

Козим ТОЖИЕВ: Тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми

Козим ТОЖИЕВ: Тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида янгиланиш ва яшариш айёми — Наврўз кўтаринки руҳда, умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз бағишламоқда. Халқ ўйинлари, фольклор санъатимизнинг энг яхши намуналари, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғулар тараннум этилган куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарлар халқимиз кўнглига самимият, хушнудлик улашди. Бу эса мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, тотувлик, барқарорликнинг амалдаги ифодасидир.

Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригида таъкидланганидек, Наврўз руҳи ва фалсафаси Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ғоя ва мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанг равишда намоён бўлмоқда. Эл-юртимиздаги азиз инсонлар бир-бирларини қутлаб, дала ва қирлар, боғ ва майдонларда Наврўз байрамини шоду хуррамлик билан нишонланмоқдалар.

Дарҳақиқат, Наврўз ёшлар кўнглига нафосат, кексалар тилига шукроналик, шоирлар қалбига илҳом, кўнгилларга яхшилик улашадиган баҳор айёмидир. У деҳқонлар даласига қут-барака инъом этади. Узоқ вақт дийдор кўришмаган қариндошлар шу куни учрашадилар. Маҳалла аҳли кексалар, беморлар ва муҳтож оила фарзандларини йўқлайдилар. Уларнинг дуоларини олган ёшларнинг қадамлари янада дадиллашади. Айниқса, байрам арафасида юртимиз бўйлаб ўтказиладиган ҳашарларнинг завқи ўзгача! Ҳамжиҳатликда ўтказилган бундай тадбирларда тураржойлар, ариқ-зовурлар тозаланиб, янги кўчатлар ўтқазилади, боғу роғлар ободлашади. Шарқона янги йил ҳисобланган ушбу айём ўз номи билан қалбларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик нашидаларини бахш этиш баробарида, миллатлараро тотувликни ўзида мужассам этади.

Умуман айтганда, халқимизнинг ўзига хос миллий урф-одатларининг ҳаётийлигини янада яққол намоён этадиган Наврўз — эзгу анъаналар, қадриятлар байрами ҳамдир. Бу эса миллий урф-одатларимизни ёш авлодга тўла-тўкис етказиш, шу орқали уларнинг меҳр-оқибатли бўлиб улғайишларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Козим ТОЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими