Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномалари топширилмоқда

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномалари топширилмоқда Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномалари топширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти Баркамол авлод болалар марказида Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси Кенгашининг ҳисобот йиғилиши ҳамда “Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари институтини шакллантириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов иштирок этди.

Йиғилишда даставвал Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмасининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Йиғилиш мобайнида иштирокчилар Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмасининг 2017 йил иш режаси ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг 2016 йил 24 декабрдаги 16/01-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси билан таништирилди.

Шунингдек, семинарда истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ долзарб вазифаларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам базаси, ташкилий асослари яратилгани жамиятимизнинг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Бу борада қабул қилинган қатор қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар соҳадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Чунончи, 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида мутлақо янги йўналиш – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари институтини жорий этиш белгиланган.

– Табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш борасидаги долзарб масалаларга ечим топиш кўп жиҳатдан аҳолининг экологик билим даражаси ва табиатдан оқилона фойдаланиш маданиятига боғлиқ. Бу борадаги зарур билимларни ўрганиш, уларга қатъий амал қилиш ва салбий ўзгаришларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни янада ривожлантиришда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларининг ўрни катта, – дейди  Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни ҳамда қонун нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида Намунавий низом”га мувофиқ белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларимизга Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан берилган экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси тақдим этилди. 


Кўришлар сони: 3145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...

Тадбирлар тақвими