Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухтабар ҲУСАНОВА: Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мухтабар ҲУСАНОВА: Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Бугун барча жабҳадаги ислоҳотлар жараёнида  қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этилиши белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига шароит яратади. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти унинг ижрочиларига ҳамда кенг аҳоли қатламига ўз вақтида етказилишига бевосита боғлиқ.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамият ҳаётидаги таъсирини оширишга хизмат қилиши баробарида қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини комплекс тартибга солишга қаратилгани билан  аҳамиятлидир.

Мазкур қарорда вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш вазифаси белгиланди. Бу, ўз навбатида, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳолига тушунтириш, тегишли қонун ҳужжатлари матнидан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишга имкон яратишни талаб этади.

Қарорнинг эътиборга молик яна бир жиҳати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилингандан сўнг унинг ижросини таъминлаш ҳамда ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириш бўйича масъул давлат органлари кўрсатилиши белгиланганидир. Албатта, бу ҳуқуқий механизм қонунчилик жараёнига жорий этилиши мамлакатда қонун устуворлиги принципининг амалий аҳамиятини янада юксалтиради.

Ҳуқуқий ҳужжатда аҳолига қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти тарғиб қилиниши нафақат унинг матнидаги нормалар асосида, балки  ишлаб чиқиш жараёнида тайёрланган ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга амалга оширилиши назарда тутилгани, алоҳида қайд этиш жоизки, фуқароларнинг қонуннинг қабул қилиниши билан боғлиқ барча материаллардан тўлиқ танишиш имконини яратади. Шунингдек, бу уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан бир пайтда мамлакатимиз тараққиётига дахлдорлик хиссини оширишда муҳим ўрин тутади. 

Бундан ташқари, қарор билан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашининг ҳудудий комиссияларини ташкил этиш белгилангани диққатга сазовор. Бинобарин, уларга давр талаби ҳамда аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш каби қатор вазифалар юклатилди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, идоралараро комиссиялар таркибида адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, давлат бошқаруви органлари, таълим муассасаларининг  вакиллари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам фаолият олиб борадилар.

Умуман айтганда, мазкур қарор мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ҳамда бир хил қўллаш, аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.    

 

 

Мухтабар ҲУСАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 688

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...

Тадбирлар тақвими