Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Тараққиёт сари яна бир муҳим қадам

Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Тараққиёт сари яна бир муҳим қадам

Дунёнинг энг ривожланган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, мавжуд имкониятни тўғри баҳолаб, халқнинг хохиш-иродасини инобатга олган ҳолда тараққиётнинг истиқболини белгиловчи муайян даврга мўлжалланган мақсадли дастур ва режалар мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришда энг муҳим омиллардан саналади.

Шу маънода мамлакатимизнинг келгуси беш йилликдаги тараққиёт йўлини белгилаб берувчи дастурий ҳужжат сифатида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши катта тарихий воқелик бўлди. Халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришнинг механизмлари аниқ белгилаб берилган ушбу дастурий ҳужжат аҳолининг кенг қатлами томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Ушбу Фармон билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳужжатлар лойиҳалари аҳолининг кенг қатламлари, мутахассис ва экспертлар, оммавий ахборот воситалари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокида муҳокамалардан ўтказилиб, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар олингани унинг янада такомиллашуви ҳамда ҳаётийлигини оширишга хизмат қилди.

Қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга қаратилгандир.

Мазкур ҳужжатда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш каби мамлакатини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланиши уни ҳаётга татбиқ этиш самарадорлигини оширади. Шу жиҳатдан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошириладиган Давлат дастурида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратишдек эзгу мақсад кўзланган.

Айниқса, аҳолининг кенг қатлами билан ишлайдиган, унинг манфаатларини таъминлайдиган тузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилаш, сиёсий партиялар ролини кучайтириш борасида белгиланган вазифалар биз халқ вакиллари зиммасига янада катта масъулият юклайди, албатта.

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш борасида белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг жамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга доир энг муҳим дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги билан бизни янада фаолликка чорламоқда.

Шу билан бирга, Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, мамлакатимизнинг олис ҳудудларини ҳам электр энергия, газ билан таъминлашни янада яхшилаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги нуфузини ошириш, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълимни сифат жиҳатдан янада бойитиш борасида ҳаётийқатор чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, тиббиёт масканлари, хусусан, бирламчи тиббиёт муассасалари, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини янги босқичга кўтариш борасида аниқ тадбирлар белгилангани ҳам аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган дастурий мақсадларимиз рўёбига хизмат қилиши билан бизни қувонтиради.

Умуман, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётини белгилаб берувчи ушбу муҳим ҳужжатда ёши улуғларни қўллаб-қувватлашдан тортиб, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил давом эттириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш, ижтимоий инфратузилмани янада яхшилашга доир бир қатор аниқ чора-тадбирлар белгиланганки, буларнинг барчаси одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўз навбатида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифаларни аҳолининг кенг қатламига етказиш, унинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш биз халқ вакиллари ҳамда партия фаолларининг энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади.

Шуҳрат ПОЛВОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 1914

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.07.2017
Қўмиталарда қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталарда бир қатор янги қонун лойиҳалари муҳокамасига...

27.07.2017
Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

27.07.2017
Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади

Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон...

Тадбирлар тақвими