Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўткир ХОЛОВ: Кучли ижтимоий ҳимоя — устувор вазифамиз

Ўткир ХОЛОВ: Кучли ижтимоий ҳимоя — устувор вазифамиз

Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишга асосланган тараққиёт стратегияси ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Ҳар йили юртимизда минглаб янги иш ўринларининг ташкил этилаётгани, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори муттасил ошириб борилаётгани ҳам халқимизга муносиб турмуш шароитини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Аҳоли даромадлари муттасил ошиб бориши эвазига ҳамюртларимизнинг харид ва истеъмол қобилияти ҳам ортмоқда, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми кўпаймоқда.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти қарийб 5 баробар, аҳолининг реал даромадлари эса 9 баробардан ошгани, Ўзбекистон дунёдаги саноқли давлатлар орасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай, барқарор ривожланиш суръатларини сақлаб келаётган давлатга айланди.

Аммо бугун шиддат билан ўзгараётган замон бизни эришган ютуқларимиз билан ҳаволаниб қолмасдан, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларга ҳам очиқ кўз билан қарашга, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топишга ундамоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида бу ҳақда батафсил тўхталиб, айниқса, пластик карточкаларни муомалага киритиш борасидаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратган эди.

Ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда жойларда ойлик маош, пенсия ва стипендияларнинг пластик карточкага ўтказилиши ҳамда ундан фойдаланишда қатор муаммолар пайдо бўлган эди. Яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги муаммоларни бартараф этишда амалий қадам бўлди. Ушбу қарорда пенсионерлар, талабалар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ишончли ва самарали ҳимоя қилинган.

Президентимиз ушбу қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар олдига қатъий топшириқларни қўйганлиги ушбу ҳужжатда кўзда тутилган мақсаднинг амалиётга сўзсиз жорий этилиши борасида аҳолининг ишончини оширмоқда.

Ўз навбатида мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича яратилган бу каби қонун ҳужжатларининг жойларда самарали ижро этилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш, бу борада мансабдор шахсларнинг эшитувларини ташкил қилиш биз депутатларнинг ҳам зиммасига катта масъулият юклайди. Бинобарин, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида олдимизда турган турган асосий устувор вазифа “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишда ўз улушимизни қўшишдан иборатдир.

Ўткир ХОЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати


Кўришлар сони: 3972

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...

Тадбирлар тақвими