Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Депутат фикри

Раҳматилла КАРИМОВ: Тадбиркорлик субъектларига имкониятлар янада кенгаймоқда

Раҳматилла КАРИМОВ: Тадбиркорлик субъектларига  имкониятлар янада кенгаймоқда

Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг сезиларли қисми кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келаётгани соҳанинг ривожидан далолат беради. Бу уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, хусусан, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларнинг такомиллаштириб борилаётгани, турли хил тўсиқларнинг бартараф этилаётгани,  яратилаётган қулайлик ва шароитлар билан изоҳланади, албатта. Ишбилармонларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши табиийки, ўз бизнесини ташкил этишни ният қилганлар сонининг  ортишига сабаб бўлади. Уларни давлат рўйҳатидан ўтказиш, қолаверса, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга том маънода қанот бўлишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. 

Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча имзоланган “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришга, тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва сифатини ошириш бир сўз билан айтганда тадбиркорнинг имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

Қарорнинг муҳим янгилиги шундаки, эндиликда туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилмоқда. Бу ўз навбатида “ягона дарча” марказларини бошқаришнинг самарали тизимини жорий этишга, уларнинг бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, айни пайтда юзага келаётган масалаларнинг туб моҳиятини аниқлашнинг энг мақбул йўли ҳисобланган   халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва шу орқали давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган зарур чораларни кўриш мақсадида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссияларнинг ташкил этилиши ишбилармонлар олдида турган муаммолар ва тўсиқларни ўз вақтида ҳал қилиш имкониятини беради.

Мазкур ҳужжат билан “Лицензия” ахборот тизимлари комплекслари ишга туширилиши, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштирилиши ортиқча қоғозбозликларни бартараф этади.

Унинг ижросини таъминлаш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари парламент депутатлари олдига ҳам масъулиятли вазифаларни юклайди. Зеро, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, асосийси аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг  муҳим омилидир.

Қарорда кўзда тутилган чоралар энг аввало тадбиркорларларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида сансоларликлар, бюрократик тўсиқлар, расмиятчиликларни олдини олиш, замонавий ахборот-коммуникация техноологияларидан фойдаланган ҳолда уларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу эса “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоянинг амалдаги ифодасидир.

 Раҳматилла Каримов, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. 


Кўришлар сони: 226

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...

13.02.2017
Аҳоли фаровонлиги бевосита халқ билан мулоқотлар орқали таъминланади

Жорий йилнинг 13 февраль куни халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими