Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Буюк юксалиш сари янги бир қадам

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Буюк юксалиш сари янги бир қадам

Мамлакатимизда сўнгги вақтларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг келажагини белгилаб берадиган, жамиятнинг янада ривожланишини ҳуқуқий асоси бўладиган фундаментал, чуқур ўйланган ва давлатимиз, жамиятимизнинг юксалишини асоси бўлган фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда. Бошланган буюк ислоҳотлар ғайрат ва шижоат билан изчил давом эттирилмоқда. Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳаётбаҳш ҳужжатлар моҳиятида ҳам шу улуғвор мақсадлар мужассам.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2016 йил 7 декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги ҳамда 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзуидаги маърузаларида мамлакатимизнинг бугунги ва келажак ҳаётини барча жабҳаларини қамраб олган дастурий йўналишларини белгилаб бердилар.

Ўзбекистон энг янги тарихида илк бор Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ишлаб чиқилган, халқимиз билан доимий мулоқот қилишга доир талабни амалда бажариш учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб, эл-юртимиз ўртасида кенг муҳокамага қилиш учун таклиф этилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларини ўзида мужассам этган.

Чунончи, Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш каби устувор йўналишларни қамраб олган. Буларнинг барчаси, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш борасидаги ишларни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлади. Албатта, бу буюк юксалиш сари янги бир қадамдир.

Мазкур Ҳаракат стратегияси асосида халқимиз манфаатларига, инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қиладиган йўналишлар янада кучайтирилади. Бугунги кунда Ҳаракат стратегияси мамлакатимиз миқиёсида кенг муҳокамага қилинмоқда. Бу ўзгариш ва янгиликлар фуқароларимиз томонидан ижобий қабул қилиниб, эътироф этилмоқда.

Юртимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларини ўзида мужассам этган, бешта устувор йўналишни ўз ичига олган мазкур Ҳаракат стратегияси ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишда дастурул амал бўлади.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 1456

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...

Тадбирлар тақвими