Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ойбек ЭГАМОВ: Миллий армиямиз осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир

Ойбек ЭГАМОВ: Миллий армиямиз осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир

Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим воқелик Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилишдаги, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб Биринчи президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан ушбу тарихий сана, яъни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни этиб белгиланган.

Боболаримиз айтганидек, Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади. Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир.  Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. 

Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало,  Ўзбекистоннинг минтақамизда ва ҳозирги дунёда тутган геостратегик ва геосиёсий ўрнини, мамлакатимиз ҳавфсизлигига қарши қаратилган ички ва ташқи таҳдид ва хатарларни, айниқса, кучайиб ва фаоллашиб бораётган халқаро террорчилик, экстремизм, тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши каби бало-қазоларни ҳисобга олган ҳолда иш тутилди.

Армиямиз жаҳондаги ҳарбий соҳадаги энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда. Ҳарбий ўқув юртларимиздаги таълим тизими тубдан ўзгартирилди, уларда бўлғуси зобитлар тайёрлаш ва тарбиялаш ҳозирги замон талабларига тўла мос келадиган, принципиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган ўқув-техник ва маънавий-аҳлоқий асосда йўлга қўйилган.

Жамиятимизда Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидоий инсонлар этиб тарбиялаш хар бир фидоий инсон учун энг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилди.  

Бугунги кун ёшлари ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик каби миллий ғояларнинг асосий йўналишлари шаклланган ҳолда тарбияланмоқдалар. Бежиз эмаски, армиямиз ҳозирги кунда нафақат ватанимиз чегараларини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилмоқда, айни вақтда мустаҳкам ирода ва характер, мустақил фикрлаш қобилияти шаклланадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатлар камол топадиган ҳақиқий профессионал малака ошириш мактабига айланди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йил 14 декабрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар ­қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва ­шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга ­бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли” деб ғурур билан таъкидлаб ўтдилар.

Албатта, Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда. Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик ­хизмати, чегара ва ички қўшинларнинг аскар ва сержантлари, офицер ва генералларига, барча ҳарбий хизматчиларимизга ўзининг ҳарбий қасамёди ва муқаддас бурчига садоқатли бўлиб, маҳорат, мардлик ва жасорат билан, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида ватанпарварлик бурчини бажараётган ҳар бир юртдошимизни ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз.

                                            

             О.Эгамов, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 

Меҳнат ва ижтимоий масалалар Қўмитасининг аъзоси.


Кўришлар сони: 1816

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.06.2017
Давлат органлари фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари...

23.06.2017
Муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни ...

23.06.2017
Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар халққа янада яқинлашади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш...

Тадбирлар тақвими