Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Бекзод АРТИКОВ: Давлат идоралари халқ манфаатларига хизмат қилиши керак

Бекзод АРТИКОВ: Давлат идоралари халқ манфаатларига хизмат қилиши керак

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояни илгари суриб, бунда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ эканлигини алоҳида таъкидлаб, 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги ҳаётимизда муҳим ходиса бўлди.

Биргина ушбу йилни номланишининг узида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва натижадорлигини тубдан ошириш, инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини, шу жумладан одамлар хаётининг муносиб даражасини таъминлаш, улар амалга оширилиши учун давлат органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, фуқароларни безовта қилаётган ҳаётий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш каби эзгу мақсадлар ётибди.

Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Конституциямизнинг
35-моддасида мурожаат қилиш ҳуқуқи муҳим бўлган сиёсий ҳуқуқлар тоифасига киритилиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Бу эса, ҳар бир давлат органини фуқароларнинг мазкур конституцион ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга масъул эканлигини билдиради.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонининг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини белгилаб берди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилди. Бу эса, фуқароларнинг халқ қабулхонасига қилган ҳар бир мурожаатининг назорати давлат раҳбарининг назорати даражасида кўриб чиқилишини англатади.

Шунингдек, фармон билан ҳалқ қабулҳоналари нафақат марказда балки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда тузилиши кенг жамоатчилик томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди.

Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларга мурожаатларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳам тузилди. Унга кўра, фуқаролар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мазкур виртуал қабулхонага мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Фармонга кўра, мазкур жараёнларни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида алоҳида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳам ташкил этилиб, унинг бир қатор асосий вазифалари белгиланди.

Хусусан, мурожаатларни кўриб чиқишда аниқланган тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек уларнинг фаолиятини меъёрий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;

давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини, шу жумладан жойларга сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш орқали назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган, шунингдек тегишлилигига кўра давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатларни қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, фармонга мувофиқ барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим механизмга айланади.


Кўришлар сони: 1343

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

Тадбирлар тақвими