Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Депутат фикри

Гулшана ХУДОЁРОВА: Халқ билан мулоқот қилишда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари

Гулшана ХУДОЁРОВА: Халқ билан мулоқот қилишда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Конс­титуциямиз ва унга асосан қабул қилинаётган қонунлар аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиё­сий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бош қомусимиздаги эзгу ғоялар бугун жамиятимизнинг, давлатимизнинг асосий мақсадига айланиб, йилдан-йилга ўзининг ҳаётий ифодасини топмоқда. Хусусан, Конституциямизнинг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” нормасида энг аввало инсон ва унинг қадр-қиммати бош мақсад сифатида белгиланганлигини кўришимиз мумкин.

Мазкур кафолатларни амалга оширишда фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда яратилган тизимнинг самарали ишлаши айниқса муҳим аҳамият касб этади. Бу борада, Конституциямизнинг
35-моддасида алоҳида норма белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳисобланади. Ушбу қонунда фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларининг самарадорлигини оширишнинг бир қатор имкониятлари яратилган. Ана шундай имкониятлардан бири сифатида фуқароларнинг аҳборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мурожаатларни электрон тарзда амалга ошириш ҳисобланади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур Қонуннинг мақсади ва моҳияти, унинг ижросини ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда самарали амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Бунга 2016 йил сентябрь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасини яққол мисол қилиб келтириш мумкин.

Қисқа давр ичида мазкур электрон қабулхонага аҳоли ва тадбиркорлар томонидан республиканинг барча ҳудудларидан жами 77,1 мингта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 40 мингдан ортиғини веб-сайтга келиб тушган мурожаатларнинг ташкил этиши фуқароларимиз томонидан ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб келаётганлигини кўрсатади. Бунинг натижасида мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар фаолияти юзага келган кўплаб муаммоларни қисқа муддатларда ҳал қилиш имкониятига эга бўлишди.

Қолаверса, кейинги пайтларда ҳар бир вазирлик ва қўмиталар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида масъул ҳодимларининг алоҳида электрон қабулхоналари ташкил этишмоқда. Бу эса, фуқароларнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида қайд этилганидек мурожаатларини электрон тарзда амалга ошириш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишларнинг янада самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сон қарори муҳим аҳамият касб этди.

Қарорда 2016 йил 9 ойида республикадаги барча давлат органлари
ва маҳаллий ҳокимликларга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар танқидий жиҳатдан таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди. Шунингдек, қарорга мувофиқ жойларда халқ қабулхоналарини ташкил этиш, замонавий компьютер техника жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига улаш вазифаси белгиланди.

Ушбу йўналишда қабул қилинган навбатдаги муҳим ҳужжатлардан бири этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ҳисобланди.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси қисқа даврдаги фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси фаолияти давлат органларининг мурожаатлар билан боғлиқ ишни ташкил этишда уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларни аниқлаганлиги танқидий жиҳатдан таъкидлаб ўтилди. 

Бу эса, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими белгилаб берилди.

Хусусан, фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилди.
Бу эса, фуқароларнинг халқ қабулхонасига қилган ҳар бир мурожаат давлат раҳбарининг назорати даражасида кўриб чиқилишини англатади.

Шунингдек, фармон билан ҳалқ қабулҳоналари нафақат марказда балки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда тузилиши кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш ва хурсандчилик билан кутиб олинди.

Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларга мурожаатларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳам тузилди. Унга кўра, эндиликда фуқаролар ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш орқали мазкур виртуал қабулхонага мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Фармонга кўра, мазкур жараёнларни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида алоҳида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳам ташкил этилиб, унинг бир қатор муҳим вазифалари белгиланди.

Хусусан, мурожаатларни кўриб чиқишда аниқланган тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек уларнинг фаолиятини меъёрий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;

давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини, шу жумладан жойларга сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш орқали назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган, шунингдек тегишлилигига кўра давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатларни қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш ва бошқалар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, фармонга мувофиқ барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур соҳадаги ислоҳотлар нафақат жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш орқали ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, балки уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ва бунда давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлардан розилиги таъминланади. Ушбу жараёнда эса, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Гулшана Худоёрова, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 1175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

Тадбирлар тақвими