Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Депутат фикри

Собит ТУРҒУНОВ: Узлуксиз таълим пойдевори мустахкамланмоқда

Собит ТУРҒУНОВ: Узлуксиз таълим пойдевори мустахкамланмоқда

2016 йил 14 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, дея фикр билдирилиб, ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашга энг муҳим вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилган эди.

Орадан қисқа вақт ўтиб, яъни 30 декабрь 2016 йил куни давлатимиз раҳбарининг таълим-тарбиянинг дастлабки босқичи, яъни “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

Мазкур қарор мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг хуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари давлат тармоғи билан бир қаторда, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, таълимнинг илғор технологияларини жорий этиш, педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда болаларни мактабгача таълимга кенг қамраб олиш асосида уларни мактабга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш орқали ёш авлодни баркамол қилиб камолга етказишга бўлган замонавий талаб ва эҳтиёжларни қондиришда жуда катта амалий аҳамият касб этади.

Шунингдек, ўз вақтида қабул қилинган ушбу қарор мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга  чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини  XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган баркамол шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича кенг кўламли аниқ  йўналтирилган  чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилгандир. Бу ўз навбатида болаларни жисмоний, ақлий ҳамда ижтимоий-ҳиссий жиҳатдан камол топтириш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, болаларнинг эркин фикрлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, аҳлоқий ва маънавий жиҳатдан баркамол, шунингдек, келажакда мустақил ва онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш учун хизмат қиладиган таълим тизими пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Умумманфаатларни ўзида мужассам этган мазкур қарорнинг амалга оширилиши давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришнинг изчиллиги ва узвийлигини таъминлаш билан бир қаторда, мактабгача таълим муасссасалари фаолиятини ташкил этиш жараёнларига ҳам ижодий ёндашувни татбиқ этиш, мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларда таълим олишга зарурий эҳтиёж ва  мотивларни шакллантира олиши, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг фаолиятини илмий асосда ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, таълим муассасасида қулай таълимий муҳитни шакллантириш, яъни инновацион таълимий муҳитни вужудга келтириш заруриятини белгилайди.

Узлуксиз таълим тизимининг дастлабки бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизмини такомиллаштириш, уни жаҳон таълим стандартлари талаблари даражасига олиб чиқишга хизмат қилувчи мазкур қарорнинг ҳар бир бандини ҳаётга тадбиқ этиш эса мутасадди ташкилотлар жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари олдида турган юксак масъулиятдир.

Бинобарин, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор жаҳон стандартлари талаблари даражасида малакали мутахассислар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал, ижодий салоҳияти ва касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёнларида юқори самарадорликка эришишда ҳам тизимли хусусиятга эга эканлиги билан муҳим ҳисобланади.

Турғунов Собитхон Тошпўлатович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати, 


Кўришлар сони: 1397

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими