Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Инсон манфаатларини таъминлаш — фаровонликнинг муҳим кафолати

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Инсон манфаатларини таъминлаш — фаровонликнинг муҳим кафолати

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти халқининг фаровон турмуш кечириш даражасининг юксаклиги билан белгиланади. Юртимизда мазкур мезон истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этиб келинаётгани, инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга олий қадрият сифатида эътибор қаратилганини бугун амалга оширилаётган эзгу ишлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Президентимизнинг куни кеча матбуотда эълон қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми бўлди, десак, асло янглишмаймиз. Айни чоғда у давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, фаровонлигини юксалтириш, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш ҳамда уларни самарали рўёбга чиқаришда янги босқични бошлаб беришга қаратилгани билан ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир.
Бинобарин, мазкур Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Президентнинг Виртуал қабулхонаси жорий этилмоқда. Халқ қабулхоналари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда тузилаётгани, айниқса, диққатга сазовордир. Бу қонун, фармон ва қарорлар ижросини амалда таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, одамларнинг ижтимоий кайфиятини баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини кафолатлаш, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, энг муҳими, одамлар ўз ҳаётидан мамнун бўлиб, шукроналикда умргузаронлик қилишлари учун зарур шарт-шароит яратишга хизмат қилиши, шубҳасиздир. 
Мазкур ҳужжатга биноан, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.
Шаҳар ва туманлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, таҳлил қилиш уларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш, аввало, биз, депутатлар зиммасига ҳам бир қатор муҳим вазифаларни юклайди. Бунда, албатта, парламент назоратининг таъсирчан механизмларидан кенг фойдаланиш талаб этилади. Бу эса, айтиш жоизки, парламентнинг оддий халқ билан янада яқинлашишга, самарали мулоқотга киришишга, уларнинг дардини эшитиш, жойларда ижро ҳокимиятининг масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Мазкур фаолият  қабул қилинадиган ҳар бир қонуннинг халқчиллигини таъминлаш, энг муҳими, уларнинг ижроси самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Умуман айтганда, халқ билан мулоқот биз, депутатларнинг қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятини янги босқичга кўтариши билан бирга, “Халқ -давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилнинг амалдаги ифодасини таъминлашнинг ўзига хос йўналиши бўлиб қолади.


Қаҳрамон ЭРГАШЕВ, 
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси депутати.


Кўришлар сони: 1499

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2017
Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги...

15.08.2017
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб...

14.08.2017
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  ...

Тадбирлар тақвими