Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нўъмон АКБАРОВ: Замонавий АКТ – суд фаолияти самарадорлигининг муҳим омили

Нўъмон АКБАРОВ: Замонавий АКТ – суд фаолияти самарадорлигининг муҳим омили

Мустақиллигимизнинг илк кунлардан бошлаб суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу ўз навбатида суд ҳокимиятининг обрўси жамиятда ошиб боришига ҳамда қонунийликни таъминлаш борасида унинг роли янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз умумэътироф этилган демократик принципларга оғишмай амал қилган ҳолда ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида шахдам қадам ташлаб бормоқда. Шундай экан, бошқа соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасини ҳам энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилиши нуқтаи назаридан замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаверади.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган ушбу ҳужжат ўз мазмунига кўра кенг миқёсли бўлиб, суд-ҳуқуқ тизимининг қарийиб барча жабҳаларини ўзида қамраб олган.

Фармонда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари белгилаб берилган бўлиб, улар қаторида суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий қоидаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига оғишмай амал қилинишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зарур чоралар кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш каби бугунги кундаги долзарб аҳамиятга эга бўлган вазифалар ўрин олган.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзига хос аҳамияти шундан иборатки, унда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиши белгиланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, яъни суд хокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.

Бу вазифаларнинг амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада оширишга, фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини ошишига, қонунийликка риоя этилишини юксак даражага кўтаришга хизмат қилади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Фармонда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашнинг бир қатор йўналишлари кўрсатиб ўилган бўлиб, унда электрон тартибда суд ва ижро иши юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, одил судловга эришишнинг илғор механизмларини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ошириш белгиланган. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши суд фаолиятининг самарадорлигига, шунингдек, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунини амалда қўллаш доирасида мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий босқичи талабларига тўлиқ асосланган одил судловнинг жамоатчилик учун очиқлиги, шаффофлиги ва эркинлиги принципларини ҳаётга изчил татбиқ этишда муҳим омил бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу Фармон давлат органлари, энг аввало, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар фаолиятини янги талаблар асосида тубдан қайта кўриб чиқишни, бу борада замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларни жорий этишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Нўъмон АКБАРОВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 11275

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими