Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Борий АЛИХОНОВ: Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига маблағлар 2016 йилга нисбатан 20 % ортиқ режалаштирилмоқда

Борий АЛИХОНОВ: Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига маблағлар 2016 йилга нисбатан 20 % ортиқ режалаштирилмоқда

Барчамиз оламшумул ишларга гувоҳ бўлаётганлигимизни чин юракдан эътироф этамиз. Дарҳақиқат, мамлакатимизда сўнгги вақтларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг келажагини белгилаб берадиган, жамиятнинг янада ривожланишини ҳуқуқий асоси бўладиган фундаментал, чуқур ўйланган ва давлатимиз, жамиятимизнинг юксалишини асоси бўлган фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда. Бошланган буюк ислоҳотлар ғайрат ва шижоат билан изчил давом эттирилмоқда. Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳаётбаҳш ҳужжатлар моҳиятида ҳам шу улуғвор мақсадлар мужассам.

Чунончи, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз нутқида мамлакатимизнинг бугунги ва келажак ҳаётини барча жабҳаларини қамраб олган дастурий йўналишларини белгилаб берди.

Чунончи, ҳозирда қабул қилинаётган ҳужжатлар сирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишларидан бири бу суд-ҳуқуқ ислоҳотларидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 21 октябрида имзоланган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида халқимиз манфаатларига, инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қиладиган чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда. Бу ўзгариш ва янгиликлар, барчамизнинг кундалик ҳаётимизда асқотаётган қулайликлар фуқароларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Аҳолимиз суд-ҳуқуқ тизими барқарорлиги мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат асослари мустаҳкамланишига, қонун устуворлигини таъминлашга, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини яхши тушунади. Буларнинг барчаси, суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятини фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги  ишларни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг 21 октябрида қабул қилинган “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Қарор мамлакатимиз аҳолисини замонавий, сифатли, шинам уй-жой билан таъминлашга, қишлоқда янги муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга, қишлоқларнинг қиёфасини янги даражага кўтаришга ва шу асосда қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш ва дунёқарашини ўзгартириш имконини беради.

Боз устига, қурилиши режалаштирилаётган ушбу бинолар нафақат махаллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда, балки экологик талабларга ҳам тўла-тўкис жавоб беради.

Хуллас, халқимизнинг тақдирини белгилаб берадиган қонунлар, фармон ва қарорларнинг қабул қилинаётганлиги буюк юксалишнинг яна бир бор инъикосидир.

Бугун бизга тақдим этилган 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси ва унинг моҳияти ҳам жамиятимизда содир бўлаётган туб ислоҳотларнинг кўзгуси деб таърифласак муболаға бўлмайди.

2017 йилги Бюджетнома мамлакат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, мaмлaкaтимиздa амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом этаётганлиги натижасида сўнгги йилларда дунёдаги саноқли давлатлар қаторида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари камида 8,0 фоизни ташкил этиб, Давлат бюджети профицит билан ижро этиб келинмоқда.

Шулар қаторида мазкур бюджет лойиҳасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун йўналтирилаётган маблағлар миқдори 2016 йилга нисбатан 20 % ортиқ режалаштирилмоқда. Хусусан, қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш биз учун ғоят долзарб бўлган муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги бугунги кунда аксарият жойларда одамларни қийнаб келаётган ана шу муаммони ечишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолатни яхшилаш тадбирлари учун 455,0 млрд сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишлар натижасида, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб 270,0 минг гектардан зиёдроқ суғориладиган майдонлардаги сизот сувларининг тўсиқсиз чиқиб кетишига эришилади. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини оширишга ва фермер хўжаликлари даромадини кўпайтиришга ёрдам беради.

Мана шулар Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари муҳокамаси жараёнида атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича парламент назоратини кучайтириш, шунингдек, оқава сув тозалаш иншоатлари, канализация тармоқларини таъмирлаш ва янгиларини қуриш ишларига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда кўзда тутилган тадбирларни бажаришга ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштирилишига эришиш ва доимий назоратга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Умуман олганда, 2017 йилги Бюджетномани барчамизни шижоатга, куч-ғайрат билан меҳнат қилишга, эъзгуликка чорлашини эътироф этган ҳолда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи тўла – тўкис маъқуллади.

Борий АЛИХОНОВ, 

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси.


Кўришлар сони: 12544

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

Тадбирлар тақвими