Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шухрат ТУРСУНБОЕВ: 2017 йилда ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда

Шухрат ТУРСУНБОЕВ: 2017 йилда ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда

Бугун биз тарихий бир даврни – халқимиз ўз олдига қўйган эзгу ва улуғ мақсадларига ишончи янада ортган бир даврни бошимиздан кечирмоқдамиз. Айни шу дамларда Давлат бюджети лойиҳасини биргаликда муҳокама қилиш ва қабул қилиш, биринчи навбатда, халқимиз ҳаётидаги энг муҳим бўлган – келажакка ишончини - янада мустаҳкамлайди.

Давлат бюджети - бу мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг кўзгусидир.

Ҳар бир давлатнинг бюджетига қараб, ушбу давлатда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий сиёсатига баҳо бериш мумкин.

Айтиш жоизки, жаҳонда ҳеч бир давлат ўз аҳолисининг фаровонлиги учун бунчалик катта эътибор ва маблағ ажратмаган. Бунга чет эл экспертлари ҳам, фуқаролари ҳам ҳавас билан қараётганлигининг гувоҳи бўляпмиз.

Ҳукуматимиз томонидан киритилган “2017 йилги Бюджетнома”да кейинги йилдаги демократик ва иқтисодий ислоҳатларни, ижтимоий-маънавий ҳаётимизни янги лойиҳалар билан тўлиқ қамраб олинганлигини кўришимиз мумкин.

Бюджетнома ва унда белгиланган таклифлар, чоралар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан ҳам чуқур муҳокама этилди.

Бюджет лойиҳасида келтирилган ҳар бир рақам орқасида пухта ўйланган сиёсат ва аниқ мақсад турибди. Биз ушбу сиёсатни мазмун-моҳиятини аввало ўзимиз тушуниб етдик, энди эса сайловчиларимизга етказишимиз керак!

Яъни, бюджет лойиҳасида келтирилган ҳар бир рақам одамлар учун нима беради? Улар учун қандай имкониятлар, қандай имтиёзлар яратилмоқда? Ушбу имкониятлардан қандай фойдаланиш мумкин? Ушбу имкониятлардан фойдаланса уларнинг ҳаёти қандай ўзгаради? Буларнинг барчасини тушунтириб беришимизга лойиҳада тўлиқ имконият яратилди.

Фракция, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, лойиҳада солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кейинги йилда ҳам бюджет самарадорлигини таъминлашга қаратилганлигини, Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар ҳаражатларининг аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилганлигини, иқтисодий ислоҳатлар билан бир қаторда, ижтимоий сиёсат мужассам эканлигини эътироф этади.

Фракциямиз шуни алоҳида таъкидлайдики, Давлат бюджетида ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар 2017 йилда қарийб 60 фоизгача кўпайтирилиши кузда тутилганлиги, шубҳасиз, мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади. Соҳага ажратилаётган маблағлар кўлами янада оширилаётганлигини кўрар эканмиз, бунда келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва биринчи даражали тўловларнинг инфляция даражасидан оширилишининг изчил давом эттирилиши бевосита ижтимоий ҳимоянинг ёрқин мисолидир.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш жойизки, 2017 йилги Давлат бюджети лойиҳасида депутатларимиз томонидан билдирилган кўплаб таклиф ва тавсиялар инобатга олинган.

Лойиҳада мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, реконструкция ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилганлиги, ёки, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг ўқув юкламаларини қайта кўриб чиқилиши, ўз навбатида, ўқитиш ва касб ўргатиш жараёни самарасини янада юксалтиради, ҳамда ўқитувчиларнинг ўз иш вақтидан оқилона фойдаланишга имкон яратади.

Бундан ташқари, автомобиль йўллари, айниқса, ички йўлларни, қишлоқ кўчаларини таъмирлаш масаласига ҳам алоҳида ёндашилганлигини кўришимиз мумкин.

Умуман, мазкур бюджет лойиҳаси - мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни тўлиқ ўзида қамраб олган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси 2017 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларини алоҳида эътироф этади.

Бунга, янги йилда солиқ ва бюджет сиёсатида фуқароларимизнинг фаровонлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, (жорий ойда) ижтимоий ҳаётни истиқболига қаратилган тарихий ўзгаришлар мисол бўла олади.

Бугун қабул қилинадиган муҳим молиявий хужжат шак-шубҳасиз юртимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қаратилгандир.

Шундай экан, биз депутатлар, Давлат бюджети ижросида кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчи сифатида унинг ижроси муваффақиятини таъминлашга ўз хиссамизни қўшишимиз лозим.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси “2017 йилги Бюджетнома лойиҳаси”ни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Шухрат ТУРСУНБОЕВ, 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси.



Кўришлар сони: 9066

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

Тадбирлар тақвими