Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Алишер ШОДМОНОВ: Бюджет ижросини таъминлашда депутатлар ҳам фаол иштирок этади

Алишер ШОДМОНОВ: Бюджет ижросини таъминлашда депутатлар ҳам фаол иштирок этади

Ушбу Бюджетнома лойиҳасини депутатларимиз фракцияларнинг ва қўмиталарнинг мажлисларида Ҳукумат аъзолари, тегишли идора ва муассасаларнинг вакиллари иштирокида батафсил кўриб чиқдилар.

Тан олиб айтиш керакки, муҳокамалар жараёнида ушбу ҳужжат ҳар доимгидан ҳам мукаммал ва тушунарли тайёрланганлиги кўринди.

Бизнинг хурсандлигимиз шундаки, Бюджетномада жорий йилнинг ҳар чорагида бўлиб ўтган бюджет ижроси муҳокамалари жараёнида депутатларимиз томонидан кўтарилган кўплаб масалалар ҳам инобатга олинган.

Масалан, 2017 йилги Бюджетнома лойиҳасида мактабгача таълим муассасаларига эътибор кучайтирилганлиги, маданий мерос объектларига қўшимча маблағ ажратилаётганлиги бунинг ёрқин исботидир. Лойиҳадаги ҳар бир банд, ҳар бир таклиф мукаммал тарзда асослантирилди. Барча соҳа вакилларининг таклифлари эшитилди ва инобатга олинди. Натижада такомилига етган бюджет лойиҳаси тайёрланди.

Бюджетноманинг яна бир эътиборли жихати шундаки, жорий йил 8 сентябрда мана шу залда парламент палаталари қўшма мажлисида ҳурматли Шавкат Миромоновичнинг маърузаларида белгиланган устувор йўналишларни рўёбга чиқариш масалалари ўз ифодасини топган.

Фракциямиз йиғилишида депутатларимиз келгуси йил Давлат Бюджети мамлакатимизнинг илмий-техник салоҳиятини тўлиқ ишга солишга қаратилганлигини алоҳида қайд этдилар. Соҳа ривожи учун 2017 йилда йўналтириладиган маблағлар жорий йилдагига нисбатан 13 фоиз оширилганлиги давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун муҳим молиявий асос бўлади, деб ҳисоблайдилар.

Шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан олий спорт мактабларига 100,4 млрд. сўм ажратилиши, бунинг натижасида 7 та олий спорт мактабларини янгидан қурилиши ва реконструкция қилиниши, шунингдек, умумтаълим мактаблари спорт залларини моддий-техника базаларини модернизация қилиш ва жихозлашга эътибор қаратилиши фракциямизда ижобий баҳоланди.

Фракциямиз ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, бунда солиқ ва назорат қилувчи органларининг масъулиятини янада ошириш, парламент назорати воситаларидан кенгроқ ва унумли фойдаланиш лозим деб ҳисоблайдилар.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси 2017 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

Биз бундай муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишидан бошлаб, то ижросини таъминлашгача бўлган жараёнда барча даражадаги депутатларнинг иштирокини янада фаоллаштиришни ўзимизга вазифа қилиб қўйдик.

Алишер ШОДМОНОВ,
Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 9715

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими