Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Бюджет лойиҳаси муҳокамаси жонли ва амалий таҳлилларга бой бўлди

Бюджет лойиҳаси муҳокамаси жонли ва амалий таҳлилларга бой бўлди

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни давом эттириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш ва таркибий ўзгартиришларни жадаллаштиришга қаратилган ишларни изчил амалга ошириш эвазига макроиқтисодий барқарорлик сақлаб қолинмоқда, аҳоли даромадлари ва фаровонлиги қатъий ўсмоқда.

Жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатлари секинлашиб, дунё бозорида экспорт товарларининг нархи пасайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджети охирги йилларда профицит билан ижро этилаётгани ҳам олиб борилаётган солиқ ва бюджет сиёсатининг қанчалик самарадорлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва бугун ўзининг ишончли ҳамда самарали йўл эканлигини ривожланишнинг дунё тан олган “ўзбек модели” ҳар соҳада эришаётган ютуқларимизнинг пойдевори ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатни иқтисодий ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, юқори иқтисодий суръатларни таъминлаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкининг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш стратегиясини давом эттириш, мамлакат Ҳукуматининг жорий йил 15 январдаги мажлисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг шу йил 8 сентябрдаги қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан белгилаб берилган муҳим вазифалар асосида ишлаб чиқилиб, 2016 йил учун иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар макроиқтисодий кўрсатгичларга муваффақиятли эришишни таъминламоқда.
Шу боис, Ўзбекистон - жаҳон ҳамжамияти томонидан жадал тараққий этаётган, энг асосийси, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароити тубдан яхшиланган, ҳаёт даражаси изчил юксалаётган мамлакат сифатида эътироф этилмоқда.
Изчил олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши қарийб 57 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 13 фоиздан 34 фоизга ўсди.
Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 11 фоиздан салкам 54 фоизга ўсди. Бу эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича аҳолининг кескин табақаланиш ҳолати бартараф этилган бўлиб, энг кўп ва энг кам даромад оладиган аҳоли ўртасидаги фарқ 2000 йилдаги 53,3 баробардан 7,8 баробарга тушди. Жамиятда ижтимоий барқарорликнинг мезони ҳисобланган бу кўрсаткич халқаро меъёрларга кўра, ўртача 10 баробар қилиб белгиланганини айтиб ўтиш лозим.
Ҳурматли депутатлар, фракциялар ва тегишли қўмиталарда шу 20-26 октябрь кунлари муҳокама қилиш давомида депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек шуни алоҳида таъкидлаш керак - жорий йилнинг 12 октябрида Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисда ҳам  Қонунчилик палатасининг депутатлари иштирокида атрофлича ва конструктив руҳда муҳокама қилинган Бюджетномани - Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқилди.
Келгуси йилда мамлакатимизда макроиқтисодий мувозанат ва барқарор иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш, Давлат бюджети баланслилиги ва барқарорлигини таъминлаш, давлат қарзини асоссиз ошишига йўл қўймаслик, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада оширишни таъминлаш, чуқур таркибий ўзгартиришлар ва мухандислик, йўл-транспорт ҳамда ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини юритиш, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудлар даромад базасини ошириш ҳамда маҳаллий бюджет харажатларини оптималлаштириш ҳисобига субвенция олувчи ҳудудлар сонини қисқартиришдек муҳим йўналишлар белгиланмоқда.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси қуйидагиларни тасдиқлайди:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2017 йилги Давлат бюджети лойиҳаси солиқ ва бюджет сиёсатида қабул қилинган асосий йўналишлар ва келгуси йилда кутилаётган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таянган ҳолда, ялпи ички маҳсулот - 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари - 6,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 6,2 фоизга ва капитал қўйилмалар - 9,6 фоизга ўсиш мўлжалланмоқда.
2. Давлат бюджетининг даромадлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 2017 йилда 44,5 трлн. сўм миқдорида, Давлатнинг мақсадли жамғармалари даромадлари 25,6 трлн. сўм миқдорида мўлжалланган. 2017 йилги Давлат бюджети харажатлари 46,9 трлн. сўм миқдорида, Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 25,6 трлн. сўм миқдорида мўлжалланган.
Давлат бюджети параметрларида (давлат мақсадли жамғармаларисиз) режалаштирилган харажатлар кутилаётган даромадлардан 2,5 трлн. сўмга кўп, яъни тақчиллик ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этади.
3. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида амал қилиш муддати тугаётган солиқ имтиёзларининг муддатини 2017 йилга ҳам узайтириш таклиф этилмоқда (-481,2 млрд. сўм), бозорлар балансидаги автостоянкалар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини 2 бараварга пасайтириш таклиф қилинмоқда.
Таклиф этилаётган чоралар солиқ солиш тизимини янада такомиллаштиришга, Давлат бюджети даромадлар базасини мустаҳкамлашга маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, келгуси йилда ҳам Давлат бюджети даромадлари таркибидаги тўғри солиқлар улушини 24,0 фоиз даражасида сақланиб қолинишини ҳамда билвосита ва ресурс солиқлари улушини жорий йилдаги 66,9 фоиздан 68,2 фоизгача ошишига олиб келади. Бунда 2017 йилдаги умумий солиқ юки ЯИМга нисбатан шу йилги 20,2 фоиздан 18,9 фоизгача камаяди.
4. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашнинг амалдаги механизмини сақлаб қолган ҳолда, Пенсия жамғармасининг баланслилигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкасини 7,5 фоиздан 8,0 фоизгача ошириш мўлжалланмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини аниқлашнинг ягона тартибини белгилаш, ҳар бир ходим учун ойига ўртача энг кам иш ҳақининг 0,5 бараваридан 1,0 бараваригача аниқлаштириш орқали ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш механизми соддалаштирилмоқда.
5. Ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари сифатида 2017 йилда Давлат бюджети ижтимоий харажатларининг аввалги йиллардаги каби устуворлиги сақланиб қолиб, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури билан биргаликда, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12,0 фоизни ташкил этадиган ёки жами харажатларнинг 59,7 фоизи миқдорида белгиланмоқда. Бунда маориф харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,9 фоизни, соғлиқни сақлаш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,0 фоизни ташкил этади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган 13 мингта уй-жойларни молиялаштириш учун республика тижорат банкларининг кредит маблағларини 118,3 млрд. сўмдан 1 111,7 млрд. сўмгача ошириш ҳамда мос равишда бюджетдан жорий йилда ажратиладиган 1 401,7 млрд. сўмдан 350 млрд. сўмгача камайтириш кўзда тутилган.
6. 2016 йилги Давлат бюджети параметрларида 4,2 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 2,1 фоиз, шу жумладан мелиоратив тизимларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш мақсадлари учун 403,9 млрд. сўм кўзда тутилмоқда – бу эса иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун яна бир муҳим манба бўлиб хизмат қилади, ундан ташқари паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун давлат кўмаги миқдори қарийб 276 млрд. сўмдан ошади.
7. Иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш, ўз навбатида бюджет даромадлари базасини оширишга кўмаклашиш мақсадида марказлашган инвестицияларнинг 2017 йилдаги ҳажми жорий йилга нисбатан 19,5 фоизга кўп ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,2 фоиз миқдорда, яъни 2,2 трлн. сўмлик маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
8. Яна бир муҳим қадам, 2017 йилда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган бўйича таклифларни ва жойларда йирик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш орқали Қорақалпоғистон Республикасини субвенциядан чиқариш ҳисобига яна 4 субвенцияли вилоятлар қолади, 123 субвенцияли тум (шаҳ) 89 тага камайтирилади.
Ундан ташқари, субвенциялар даражасини тушуриш мақсадида Жиззах вилояти 41 дан 37,5 га, Наманганда 39,4 дан 35,8 га, Сурхондарёда 42,4 дан 39,8 га ва Сирдарёда 26,4 дан 22,4 га вилоятларда субвенция улуши фоизларда қисқартирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси шу йил 21 октябрь куни депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда 2017 йилга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини батафсил таҳлил қилиб, уни биринчи ўқишда тасдиқлаш тўғрисида ва иккинчи ўқишни истисно қилган ҳолда 2017 йилга мўлжалланган Бюджетномани тўлиқ қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунга асосланган ҳолда, барча депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилган Бюджетнома - Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек  иккинчи ўқишларни истисно қилган ҳолда 2017 йил Давлат бюджетини ёқлаб овоз бердилар.

Адхам ШОДМОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси.


Кўришлар сони: 26547

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими