Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Қишлоқ жойларда янгиланган уй-жойлар аҳоли фаровонлиги ошишининг муҳим омили

Акмал УМАРАЛИЕВ: Қишлоқ жойларда янгиланган уй-жойлар аҳоли фаровонлиги ошишининг муҳим омили

Мамлакатимиз тараққиётнинг дунёга машҳур этган, яъни ривожланишнинг ўзига хос бўлган беш тамойилга асосланган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги “Ўзбек модели” деб бутун дунёга машҳурлиги билан тан олинмоқда.

Қишлоқ жойларида якка тартибдаги уйларни замонавий ва намунавий лойиҳалар асосида қуриш, қишлоқни комплекс ривожлантиришнинг, қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигини оширишнинг узоқ муддатли дастурлар мазмун моҳияти, олийжаноб мақсадга –фуқароларимизнинг турмуш тарзини ўзгартишга эришишдир.

Мустақиллик йилларида шаҳар ва қишлоқларимиз таниб бўлмас даражада ўзгарди, ахолининг турмуш шароити тубдан яхшиланмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш орқали кенг кўламли ишлар амалга оширишбелгиланмоқда.

Алоҳида эътироф этиш керакки, 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида 69 557 та шинам уй-жой қурилиб, 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланганини кўриш мумкин.

Қарорда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турлари, яъни биринчи тури икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар барпо этилиши ва тахминий қиймати 72,5 миллион сўмдан белгиланган ҳолда қуриш режалаштирилмоқда. Иккинчи тури эса аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар қуриш белгиланган. Учинчи тури эса 4 сотих майдондаги ер участкасида ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қуришни назарда тутилмоқда.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун 15 фоизни ташкил этиши бу қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтда йиллик 9 фоизни ташкил этадиган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмайди.

Бу янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нархи, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини алоҳида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.

Янги қишлоқ массивларининг қурилиши мухандислик-транспорт коммуникациялари, яъни ички йўллар, ичимлик суви таъминоти, табиий газ ҳамда электр энергияси, шу жумладан, ижтимоий соҳа объектлари бўлган мактаблар, болалар боғчалари, қишлоқ врачлик пунктлари, маҳалла гузарлари, мини банклар, маиший хизмат объектлари, савдо мажмуалари ва болалар спорт майдончаларининг замонавий лойиҳалар асосида барпо этилишига замин яратади.

Албатта, айтиш мумкинки, қабул қилинган бу долзарб қарор қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини ва уларнинг яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилашга ҳамда сифат даражасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


Акмал Умаралиев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 8834

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими