Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

24.12.2015
Парламент сўрови якунлари қизғин муҳокама қилинмоқда

– Қонунчилик палатасида ўтказилган парламент сўровида билдирилган таклиф ва тавсиялар ва уларнинг амалга татбиқ этиш мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтиришга хизмат қилади, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Раҳимов. 

21.12.2015
Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий сувни тежовчи технологияларни ва илғор суғориш техникаларини жорий этилиши парламент муҳокамасида

Сувдан фойдаланишни самарали ташкил қилиш тадбирларини амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз миқёсида йиллик фойдаланилаётган сувларнинг умумий миқдори мустақилликдан аввалги даврдагига нисбатан 20 фоизга камайиб, суғорма деҳқончиликда 1 гектар майдонни суғориш учун сарфланган сув миқдорини ўртача 18 минг кубометрдан 10,5 минг кубометргача ёки 42 фоизга камайтиришга эришилган, — дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Садиржан Джакбаров.

 

16.12.2015
Афғонистон муаммосини фақат муросага эришиш орқали ҳал этишдан бошқа йўл йўқ

– Президентимиз Ислом Каримовнинг Ашхободда бўлиб ўтган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференцияда табиатда вакуум, яъни бўшлиқ бўлмайди, бўшлиқ пайдо бўлган жойда уни, биринчи галда, ҳеч қандай чегара ва чекловларни билмайдиган турли бузғунчи ва босқинчи кучлар эгаллаб олади, деб таъкидлаганини алоҳида қайд этиш лозим, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ.

14.12.2015
Тараққиётимиз йўлидаги ютуқлар халқаро ҳамжамият эътирофида

– Ҳуқуқ тартибот соҳасида ҳам АҚШда фаолият кўрсатаётган Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда орасида Ўзбекистонимизнинг иккинчи ўринни эгаллагани ҳам бу конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширган тизимли ислоҳотлармиз натижасидир, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШАДМАНОВ.

13.12.2015
Қонун устуворлигини таъминлаш — пировард мақсад

– Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўқиб, чуқур мушоҳада қилар эканмиз, унда белгилаб берилган вазифалар ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш, энг муҳими, бугунги ҳаётимизни янада фаровон қилиш, одамлар турмуш даражасини изчил юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонун асосида ҳимоя этиш ҳамда бу борада ҳуқуқий кўмак кўрсатиш тизимини янада яхшилашга қаратилгани билан ниҳоятда катта аҳамиятга эгалигига амин бўлмоқдамиз, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Гулшана ХУДАЯРОВА.

13.12.2015
Эртанги кунимизнинг энг мустаҳкам пойдевори

– Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили сифатида одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганлиги аълоҳида таъкидланди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Собитхон Турғунов.

13.12.2015
Қонунга ҳурмат қонун устуворлигининг муҳим омили

– Давлатимиз раҳбари маърузасида қонунларнинг бажарилиши ва таъсирчанлигини янада кучайтириш, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаб берувчи ҳужжатлар, қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказишни аниқ тартибга соладиган махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ижрочилиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ.

10.12.2015
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 23 йил тўлди

– Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда. Энди ҳарф таний бошлаган жажжи фарзандларимиз миллатимизнинг бош қўшиғини куйлай бошлаганида севинчдан ҳаяжонга тушамиз. Зеро, юртнинг энг улуғ қўшиғини эъзозлаш, ёд олиш ва баралла куйлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчидир, – дейди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Акмал ЖУМАБОЕВ.

10.12.2015
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

– Бугунги кунда миллий рамзларимизга бўлган ҳурмат-эътиборни сақлаш, улар тўғрисидаги қонунларни мукаммаллаштириш давр талабидир. Шу мақсадда 2010 йилда мустақил давлатчилигимизнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлган давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларни илғор халқаро тажрибага мослаштириш, бугунги воқелик талабларидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Марҳабо Ғофурова.

09.12.2015
Соғлом она ва бола – оила бахти

– Танатанали йиғилишда Юртбошимиз “Соғлом авлодни вояга етказиш борасида болаларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада кенг оммалаштириш, шу мақсадда янги спорт объектларини қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби вазифаларни кун тартибига қўйиш зарурлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ” дея таъкидладилар, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир ШИРИНОВ.

08.12.2015
Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

 “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Эришилган натижаларнинг сарҳисоби ва келажакда ривожланиш истиқболларини ўзида мужассам этган давлатимиз раҳбарининг мазмунли чиқиши жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилмоқда. Маърузада билдирилган ғоялар ва қўйилган вазифалар бош қомусимизнинг Ўзбекистон мустақил ривожланиш йилларида эришган ютуқларнинг туб моҳиятини англаш, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон учун амалга ошириладиган, унинг манфаат, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар самараларини холисона баҳолашга яна бир имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг маърузаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар.      

07.12.2015
2016 йилда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шакллантириш йўлида юксак натижаларни қўлга киритамиз

– Юртимизда 2016 йилнинг "Соғлом она ва бола йили" деб эълон қилиниши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари олдига ҳам катта вазифаларни юклайди. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда "Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади!" Дарҳақиқат, асрлар давомида ўз қадр-қимматини йўқотмай келаётган ушбу ҳақиқатни теран англаб, миллий қонунчилигимизни, хусусан оналар ва болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни қайта кўриб чиқиб, уларни янада изчил ва самарали ишлаш механизмини кучайтиришимиз лозимлигини давр тақозо этмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими