Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

02.12.2015
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори

Куни кеча Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмонов очди ва олиб борди.

01.12.2015
Тараққиётимиз ва фаровонлигимизнинг ишончли кафолати

– Конституциянинг устуворлиги яна шунда намоён бўладики, ҳар бир демократик давлатнинг асосини инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ташкил қилади. Шу маънода мамлакатимиз Конституциясидан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” бўлими алоҳида ўрин эгаллагани бежиз эмас. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 23 йил мобайнида унинг қоидалари ҳаётга изчил жорий этилди. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган ютуқларга эришилди, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов. 

01.12.2015
Муқаддас қўрғонимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

– Кўпчилик мамлакатлар конституцияларида оила институти алоҳида белгилаб қўйилмаган, фақатгина оила муносабатлари айрим қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бундан фарли ўлароқ, Бош қомусимизда оиланинг жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилгани, шу билан бирга, миллий менталитетимизга хос фазилатлардан келиб чиқиб, ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, ўз навбатида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилиши конституциявий мажбурият сифатида мустаҳкамланган, – дейди "Адолат" СДП фракцияси депутати Қодир ЖЎРАЕВ.

01.12.2015
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати

– Конституциямизда, аввало, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлашга катта эътибор қаратилди. Бу эса амалиётда одил судловни холис, юқори савияда амалга ошириш имконини бермоқда. Асосий Қонунимиздаги инсонпарварлик тамойилига мос суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларидан яна бири, шубҳасиз, суд амалиётига ярашув институтининг жорий этилишидир. Бу янгилик миллий урф-одатларимиз ва умуминсоний қадриятларга мослиги билан ҳам эътиборга молик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғаффор Қирғизбоев.

01.12.2015
Конституциямиз – адолатли жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир

– Ўтган давр мобайнида Асосий қонунимизга парламентимиз фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қатор тузатишлар киритилди. Жумладан, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида депутатлар ва сиёсий партиялар фракцияларнинг роли кучайтирилгани ва бугунги кунда фракциялар (депутатлик гуруҳлари)нинг фикр ва таклифларини ҳисобга олмасдан туриб биронта ҳужжат қабул қилинмаслиги бу йўлда катта қадам бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Наримон УМАРОВ.


30.11.2015
Сиёсий ислоҳотларимизнинг мустаҳкам асоси

– Ҳар қандай демократиянинг асосий шарти бўлмиш ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий принципи асосида ўтган йилларда туб демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича ўзининг кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Натижада Конституциямизга давлат ҳокимиятининг асосий субъектлари – мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимотини оптималлаштиришни таъминлашга қаратилган тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ПОЛВОНОВ.  

30.11.2015
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – ислоҳотларимизнинг асоси

– Конституция – бу таъсис этувчи, яъни ҳар қандай қонун, қарор ва фармойишлар учун асос вазифани ўтайдиган ҳужжатдир. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг асосини белгиловчи, унинг ҳудудий шаклини, ҳуқуқий асосини, инсонни ва фуқароларнинг эркинлиги ва мажбуриятларини, давлат ҳокимиятининг бошқарув тизими ва шаклини, ҳуқуқ - тартибот ва қонунийликни белгилайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор ТУЛЯКОВ.

30.11.2015
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси

– Бош Қомусимиз ва унинг асосида қабул қилинган миллий қонунчилигимизни таҳлил этиб шунга иқрор бўлиш мумкинки, унинг муқаддимасидан тортиб барча моддаларида умуминсоний ҳуқуқий қадриятлар билан бир қаторда халқимизнинг бир неча минг йиллардан бери сайқалланиб келаётган тарихий, миллий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларининг ўта моҳироналик билан ифодаланганлигини эътироф этиш даркор, – дейди  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Хусанова.

  

29.11.2015
Депутатнинг сайловчи олдидаги масъулияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 46-Учқўрғон сайлов округидан сайланган депутат Иброҳим Ҳожиев Учқўрғон, Норин туманлари сайловчилари ҳамда Наманган вилоятидаги Олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари билан учрашди.  

29.11.2015
Инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқий асослар билан янада мустаҳкам

– Бош Қомусимизнинг XXII боби – Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, унда судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари ҳақидаги нормалар ўз ифодасини топган.Суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан яна бири, шубҳасиз, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш билан боғлиқ жараёндир. Бу янгилик фуқароларнинг вақти ва маблағининг тежалиши, уларнинг ҳуқуқлари ўз вақтида тикланишига имкон бераётгани билан аҳамиятлидир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Даврон АРИПОВ.

  

28.11.2015
Тадбиркорлар манфаати ва хусусий мулк ҳимояси

– Конституциямиз талаб ва қоидалари мамлакатимизни ислоҳ этиш ва ривожлантириш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилгани натижасида иқтисодиёт барқарор ривожланаётгани аҳоли ҳаёт даражаси, турмуши фаровонлиги тобора ошишига замин яратди.Зеро, Конституциясининг 36-моддасида «Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади», деб ёзиб қўйилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элбек ШУКУРОВ.

28.11.2015
Ёшлар ҳуқуқининг ишончли кафолати

– Бош Қомусимизнинг баркамол авлодни тарбиялаш, уларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналари, урф-одатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, барча турдаги шахсий, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш борасида ғоявий-тарбиявий жиҳатдан беқиёс аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз.Хусусан, Конституциянинг 41, 45, 64, 65-моддаларида вояга етмаганлар ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари мустаҳкамланган бўлиб, ушбу моддалар вояга етмаганларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун асос бўлиб хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад БЕКАТОВА.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими