Фракция йиғилишлари
Партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, фаолиятларни такомиллаштириш
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Қаҳрамон Эргашев Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида бўлиб ўтган “Партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дастуридан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусидаги семинар-тренингда иштирок этди.
Депутатлар тиббиёт соҳаси вакиллари билан бирга қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш доирасида Ўзбекистон темир йўллари АЖ Марказий шифохонасида ташкил этилган «Оиланинг бахти – соғлом оналик ва болаликда» мавзусидаги давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Якубов «Оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш борасида қонун ижодкорлиги» мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.
Сиёсий партиялар фракциялари қонунлар ижросига
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2016 йил 30 май куни ўтказилган йиғилишида янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан уни ҳаётга жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш узлуксиз жараён
– Давлатимиз раҳбарининг 2016-2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Қарори Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган сифат босқичи даврида мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатларни мантиқий давом эттиришни назарда тутади, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Урал ХАИТОВ.
Депутат саноат корхонасига келди
Самарқанд шаҳридаги "8-март" масъулияти чекланган жамиятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Пардаев билан учрашув ўтказилди. Депутат дастлаб бу ерда ишчиларга яратилган меҳнат шароитлари, маҳсулот тайёрлаш жараёнлари, корхонанинг экспорт географияси билан танишди.
Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқмоқдалар
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишида жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар, салбий тенденциялар ва бозор конъюнктурасидаги беқарорликларга қарамасдан Ўзбекистонда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан профицит билан ижро этилгани таъкидланди.
Молиявий интизомга риоя этилишини тўла таъминлаш - ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили
ЎзЛиДеП фракциясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йилдаги ва 2016 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги Ҳисобот ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Бюджет ижроси фракция аъзолари эътиборида
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилги ижросини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида ижтимоий адолат ғояларига таянган ҳолда асосий эътиборни таълим-тарбия, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишига қаратдилар.
Парламент назоратининг муҳим йўналиши
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йилдаги ва 2016 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда, ваҳоланки Бюджет назорати жаҳон парламентаризмининг энг муҳим вазифаларидандир.
Жамоатчилик назорати ОАВнинг этиборида
Самарқанд вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга эътибор берилиши керак? Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев шу масалаларга тўхталиб ўтди.
Жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва иштироки
Жорий йилнинг 17 май куни Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Р.Кушербаев Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида бўлиб ўтган “Жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва иштироки” мавзусидаги матбуот анжуманида иштирок этди.
Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир
Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қонунчилик палатаси депутати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н.Мухторов Сурхондарё вилояти Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир” мавзусидаги давра суҳбатида ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти бошқармаси биносида бўлиб ўтган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг дастурий мақсадаларини илгари суриш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуидаги семинар-тренингда иштирок этди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар
2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди
Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...