Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

02.02.2016
Орол муаммоларига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари С.Джакбаров ва Қ.Жуманиёзов Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хонқа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва асосий йўналишларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Оролбўйи аҳолиси хабардорлигини ошириш” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.  

02.02.2016
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришнинг янги босқичи

– Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бугунги шароитда, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эгалиги таъкидланди, – дея сўз юритади Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Эркин ХОЛБЎТАЕВ матбуотдаги чиқишида.

02.02.2016
Экология соҳасидаги фаол журналистлар тақдирланди

Жорий йилнинг 2 февраль куни 14 – Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

01.02.2016
Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Абдурашид Тўхтабаев Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида иштирок этди. 

01.02.2016
Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов Тошкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи биносида “Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар” мавзусидаги давра суҳбатида ўз маърузаси билан иштирок этиб қайтди.

01.02.2016
Пайариқ тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Сиддиқ Номозов Самарканд вилояти Пайариқ туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Самарканд вилояти Пайариқ тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди.

01.02.2016
Хонабод туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Абдурашид Тўхтабаев Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида иштирок этди.

01.02.2016
Сайхунобод тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси К.Эрназаров Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

01.02.2016
Ўзбекистон радиоканалида “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфир

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Ўзбекистон радиоканалида бўлиб ўтган “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфирда иштирок этди. Тадбирда янги таҳрирдаги божхона кодексининг қабул қилишт зарурати ва ундаги янгиликлар тўғрисида сўз юритилди. 

01.02.2016
Кадрлар салоҳияти – тараққиётимиз омили

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров Тошкент давлат аграр университети мажлислар залида бўлиб ўтган “Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда замонавий мутахассис кадрларнинг ўрни ва роли” номли амалий мулоқотда маъруза билан иштирок этди.

01.02.2016
Ҳуқуқий онг юксаклиги-комиллик кафолати

Тошкент иқтисодиёт коллежи анжуманлар залида “Ҳуррият” газетаси таҳририяти ва Тошкент иқтисодиёт коллежи ташаббуси билан ташкилаштирилган “Ҳуқуқий онг юксаклиги-комиллик кафолати” мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қоунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ўткир Турсунов  иштирок килди. 

01.02.2016
Иқтисодий-ижтимоий масалалар муҳокамаси атрофида

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси А.Тумишова Навоий вилояти Томди тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Навоий вилояти Томди тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими