Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

13.01.2016
Мухолиф фракциялар “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди. Фракция аъзолари “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

13.01.2016
Демократик кучлар блоки бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлиги учун

2016 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги амалдаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

01.01.2016
Ёшлар салоҳиятини юксалтириш, келажакка сармоя киритиш демакдир

– Мамлакатимизда қайси йилга ном берилмасин, ҳамиша мунис опа-сингилларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Шу маънода олиб қараганда, жорий йилни Соғлом она ва бола йили деб номаланишида ҳам теран маъно бор. Яъни оддий она сифатида шуни айтмоқчиманки, оилада она ўз ҳаётидан қанчалик мамнун бўлса, у дунёга келтираётган фарзандлар ҳам эл корига ярайдиган етук ва баркамол бўлиб вояга етади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон ЖАМОЛДИНОВА.

31.12.2015
Мамлакатимизни либераллаштириш ва демократлаштириш жараёнларини ҳуқуқий таъминлашнинг мантиқий давоми

2015 йил 29 декабрь куни Президентимиз Ислом Каримов 2015 йил 27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 2015 йил 4 декабрь куни Сенат томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Ушбу ҳужжат ислоҳотларнинг “ўзбек модели”ни ҳуқуқий таъминлаш, ҳаётимизнинг барча соҳаларини либераллаштириш ва демократлаштириш, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига изчил ўтишни таъминлаш, фуқароларнинг марказ ва жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларини шакллантиришга фаол таъсир кўрсатиши учун шароитларни такомиллаштириш, улар фаолияти устидан самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш жараёнларининг мантиқий давомидир. 

30.12.2015
Тараққиётнинг «ўзбек модели»

– Давлатимиз раҳбарининг халқимизга йўллаган янги йил табригини диққат билан тингладим. Чуқур мазмун-моҳият касб этган табрикда жаҳон миқёсида глобал иқтисодий инқироз ҳали-бери давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари 2015 йилда ҳам 8 фоиздан кам бўлмаганининг ўзи, тарихий бир воқеа сифатида тилга олинди, – дея ўз муносабатини билдиради Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Атхам НАЗИРҚУЛОВ

24.12.2015
Парламент сўрови якунлари қизғин муҳокама қилинмоқда

– Қонунчилик палатасида ўтказилган парламент сўровида билдирилган таклиф ва тавсиялар ва уларнинг амалга татбиқ этиш мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтиришга хизмат қилади, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Раҳимов. 

21.12.2015
Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий сувни тежовчи технологияларни ва илғор суғориш техникаларини жорий этилиши парламент муҳокамасида

Сувдан фойдаланишни самарали ташкил қилиш тадбирларини амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз миқёсида йиллик фойдаланилаётган сувларнинг умумий миқдори мустақилликдан аввалги даврдагига нисбатан 20 фоизга камайиб, суғорма деҳқончиликда 1 гектар майдонни суғориш учун сарфланган сув миқдорини ўртача 18 минг кубометрдан 10,5 минг кубометргача ёки 42 фоизга камайтиришга эришилган, — дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Садиржан Джакбаров.

 

16.12.2015
Афғонистон муаммосини фақат муросага эришиш орқали ҳал этишдан бошқа йўл йўқ

– Президентимиз Ислом Каримовнинг Ашхободда бўлиб ўтган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференцияда табиатда вакуум, яъни бўшлиқ бўлмайди, бўшлиқ пайдо бўлган жойда уни, биринчи галда, ҳеч қандай чегара ва чекловларни билмайдиган турли бузғунчи ва босқинчи кучлар эгаллаб олади, деб таъкидлаганини алоҳида қайд этиш лозим, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ.

14.12.2015
Тараққиётимиз йўлидаги ютуқлар халқаро ҳамжамият эътирофида

– Ҳуқуқ тартибот соҳасида ҳам АҚШда фаолият кўрсатаётган Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда орасида Ўзбекистонимизнинг иккинчи ўринни эгаллагани ҳам бу конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширган тизимли ислоҳотлармиз натижасидир, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШАДМАНОВ.

13.12.2015
Қонун устуворлигини таъминлаш — пировард мақсад

– Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўқиб, чуқур мушоҳада қилар эканмиз, унда белгилаб берилган вазифалар ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш, энг муҳими, бугунги ҳаётимизни янада фаровон қилиш, одамлар турмуш даражасини изчил юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонун асосида ҳимоя этиш ҳамда бу борада ҳуқуқий кўмак кўрсатиш тизимини янада яхшилашга қаратилгани билан ниҳоятда катта аҳамиятга эгалигига амин бўлмоқдамиз, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Гулшана ХУДАЯРОВА.

13.12.2015
Эртанги кунимизнинг энг мустаҳкам пойдевори

– Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили сифатида одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганлиги аълоҳида таъкидланди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Собитхон Турғунов.

13.12.2015
Қонунга ҳурмат қонун устуворлигининг муҳим омили

– Давлатимиз раҳбари маърузасида қонунларнинг бажарилиши ва таъсирчанлигини янада кучайтириш, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаб берувчи ҳужжатлар, қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказишни аниқ тартибга соладиган махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ижрочилиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига...

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

Тадбирлар тақвими