Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

21.03.2016
Янгиланиш ва эзгулик тимсоли

– Халқимизнинг анъаналари, қадриятлари, урф-одат ва удумлари кўплиги, серқирралилиги, умрбоқийлиги ҳамда уларни авлоддан авлодга етказиб эъзозлаши жиҳатидан дунё халқлари орасида олдинги ўринларда туриши тан олинган. Миллий удумларимизнинг энг қадимийлари халқимиз ўтроқ ҳаётининг дастлабки пайтларига тўғри келса, айрим урф-одатларимиз зардуштийлик даври билан, аксарият маросимларимиз эса Марказий Осиёда илк ўрта асрлар даври маданияти ва маънавияти билан боғлиқ равишда шаклланган бўлиб, ҳозиргача давом эттирилиб, эзгу қадрият сифатида ардоқланиб келинмоқда, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамраҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар.

21.03.2016
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси

Жорий йилнинг 17 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ш. Шарафутдинов Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги “Максимум” меҳмонхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этди.

18.03.2016
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи парламент назоратида

– Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган, дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамараҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар. 

18.03.2016
“Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари

Жорий йилнинг 18 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари Ш.Шарафутдинов, Ж.Пирматов, Р.Кушербаев, У.Саматов, М.Ғафурова, Н.Акбаров ва Ш.Тухтабаев Алоқа тарихи музейи биноси бўлиб ўтган “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусидаги семинарда иштирок этдилар.

18.03.2016
Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракат: мақсад ва вазифалар

Тошкент Олий ҳарбий техника билим юрти мажлислар залида “Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракат: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Жакбаров Содиржон ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Куватов Фарҳоджон иштирок этдилар. 

18.03.2016
Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари

Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг Қизилқум залида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари” мазуидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси М.Хўжаева иштирок этди. 

18.03.2016
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг мазмун-моҳияти ва унинг жойлардаги ижроси

"Менинг юртим" телеканалида бўлиб ўтган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг мазмун-моҳияти ва унинг жойлардаги ижроси” мавзуидаги “Эркин фикр” ток-шоусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ш. Шарафутдинов иштирок этди. 

17.03.2016
Хотин қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашда сиёсий партиялар ва тижорат банклари ҳамкорлиги истиқболлари

Жорий йилнинг 17 март куни Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси У.Саматов Тошкент шаҳридаги Беньков номидаги Республика рассомчилик ва дизайн касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирок этди. Мазкур тадбирда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирларига оид масалалар ҳақида сўз юритилди. 

17.03.2016
Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекстон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси мажлислар залида “Маърифат ва сиёсий ўкиш” дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Жакбаров Содиржон ва Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдураҳим Қурбоновлар  иштирок этдилар. 

15.03.2016
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган брифинг

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Норбоев Турсунпўлат иштирок этди. 

15.03.2016
Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавсизлиги Бошқармаси ходимлари учун ташкил этилган “Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракат: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Жакбаров Содиржон иштирок этди. 

15.03.2016
Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракат: мақсад ва вазифалар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош Бошкармаси мажлислар залида “Маърифат ва сиёсий ўқиш дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракат: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Қуватов Фарҳоджон иштирок этди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими