Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

07.12.2015
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлиги янада юқори босқичга кўтарилади

– 2016 йил юртимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Бу ўз навбатида, нафақат соҳа вакилларини, балки биз депутатлар олдига ҳам улкан вазифалар қўяди. Чунки, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар саломатлигини яхшилаш, хусусан ҳомиладор аёлларга бериладиган эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси нақадар юқори бўлиши қабул қилинадиган Давлат дастурида ўз ифодасини топиши маърузада қайта-қайта таъкидланди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Саттор РАҲМАТОВ. 

05.12.2015
Ёшлар ҳуқуқининг ишончли кафолати

– Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Элбек ШУКУРОВ.

04.12.2015
Эркинлик ва фаровонлик кафолати

– Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг меъёрлари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 14-бобида оилавий турмуш тарзининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи принципиал қоидалар белгиланган, – дейди ЎзХДП фракцияси аъзоси Нўъмон Акбаров.

03.12.2015
Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришдаги муҳим йўналиш

– Бугунги кунда ахборот ва коммуникация технологияларига асосланган “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига вақт ва маблағни тежаган ҳолда сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Худди шундай 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ тегишли меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда, – дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин ХОЛБОЕВ.

03.12.2015
Конституция – демократик ислоҳотлар асоси

– Конституция ўз шаклига кўра ҳозирги мамлакатларнинг аксариятида парламент, махсус конституциявий ассамблея томонидан умумхалқ референдумида қабул қилинадиган ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Конституция мамлакат қонунчилигида биринчи ўринда туради ва миллий ҳуқуқ тизимининг асосларини белгилаб беради, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Улуғбек САМАТОВ.

03.12.2015
Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги белгилаб қўйилгани, ўз навбатида, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, юртимиз равнақи йўлида бор салоҳият ҳамда имкониятларини ишга солиб, меҳнат қилишларига зарур шароит яратаётир. Асосий Қонунимиздаги мазкур норма қатор қонунларимизда ўз ифодасини топган. Чунончи, Фуқаролик кодексининг 17-моддасида барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати тенг равишда эътироф этилиши, Оила кодексининг 2-моддасида эса оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамлаб қўйилган, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлуда ХОДЖАЕВА.

02.12.2015
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори

Куни кеча Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмонов очди ва олиб борди.

01.12.2015
Тараққиётимиз ва фаровонлигимизнинг ишончли кафолати

– Конституциянинг устуворлиги яна шунда намоён бўладики, ҳар бир демократик давлатнинг асосини инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ташкил қилади. Шу маънода мамлакатимиз Конституциясидан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” бўлими алоҳида ўрин эгаллагани бежиз эмас. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 23 йил мобайнида унинг қоидалари ҳаётга изчил жорий этилди. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган ютуқларга эришилди, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов. 

01.12.2015
Муқаддас қўрғонимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

– Кўпчилик мамлакатлар конституцияларида оила институти алоҳида белгилаб қўйилмаган, фақатгина оила муносабатлари айрим қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бундан фарли ўлароқ, Бош қомусимизда оиланинг жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилгани, шу билан бирга, миллий менталитетимизга хос фазилатлардан келиб чиқиб, ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, ўз навбатида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилиши конституциявий мажбурият сифатида мустаҳкамланган, – дейди "Адолат" СДП фракцияси депутати Қодир ЖЎРАЕВ.

01.12.2015
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати

– Конституциямизда, аввало, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлашга катта эътибор қаратилди. Бу эса амалиётда одил судловни холис, юқори савияда амалга ошириш имконини бермоқда. Асосий Қонунимиздаги инсонпарварлик тамойилига мос суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларидан яна бири, шубҳасиз, суд амалиётига ярашув институтининг жорий этилишидир. Бу янгилик миллий урф-одатларимиз ва умуминсоний қадриятларга мослиги билан ҳам эътиборга молик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғаффор Қирғизбоев.

01.12.2015
Конституциямиз – адолатли жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир

– Ўтган давр мобайнида Асосий қонунимизга парламентимиз фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қатор тузатишлар киритилди. Жумладан, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида депутатлар ва сиёсий партиялар фракцияларнинг роли кучайтирилгани ва бугунги кунда фракциялар (депутатлик гуруҳлари)нинг фикр ва таклифларини ҳисобга олмасдан туриб биронта ҳужжат қабул қилинмаслиги бу йўлда катта қадам бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Наримон УМАРОВ.


30.11.2015
Сиёсий ислоҳотларимизнинг мустаҳкам асоси

– Ҳар қандай демократиянинг асосий шарти бўлмиш ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий принципи асосида ўтган йилларда туб демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича ўзининг кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Натижада Конституциямизга давлат ҳокимиятининг асосий субъектлари – мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимотини оптималлаштиришни таъминлашга қаратилган тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ПОЛВОНОВ.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими