Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

2020 йилги Бюджетнома қонун билан қабул қилинади 11.11.2019
2020 йилги Бюджетнома қонун билан қабул қилинади

ХДП фракцияси аъзоларининг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасида белгиланган чоралар бюджет ижроси жараёни ва бюджет маблағларини тасарруф этувчиларнинг жавобгарлигини оширишни ҳамда давлат бюджети барқарорлигини таъминлайди.

Мамлакат бош молиявий ҳужжат лойиҳаси “Адолат” СДП фракцияси муҳокамасида 11.11.2019
Мамлакат бош молиявий ҳужжат лойиҳаси “Адолат” СДП фракцияси муҳокамасида

2019 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

“АДОЛАТ” СДП ФРАКЦИЯСИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ 28.10.2019
“АДОЛАТ” СДП ФРАКЦИЯСИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

2019 йил 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, партия экспертлари ва фаоллари қатнашган мазкур тадбирда жамият учун муҳим аҳамият касб этган масалалар, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги, метрология ва бошқа соҳаларга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Бунда, аввало, ота-она тарбияси бирламчи аҳамият касб этса, кейинги босқичда боғчадаги муҳит боланинг дунёқариши кенгайиши, оламни идрок этишида муҳим омил бўлиши илмий жиҳатдан исботланган.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай? 08.10.2019
Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай?

2019 йилнинг 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Олий Мажлисга йўллаган Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатномаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди 08.10.2019
Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди

2019 йил 8 октябрь куни парламент қуйи палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фермер хўжаликларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ғалла маҳсулотлари етиштиришнинг самарадорлигини ошириш масаласи ҳамда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган шахслар қонун билан жазоланади 08.10.2019
Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган шахслар қонун билан жазоланади

2019 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб жорий йилнинг 2 октябрь куни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Олий Мажлисга келиб тушган ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш тўғрисидаги Мурожаатномани кўриб чиқдилар.

ЎзХДП фракцияси қандай таклифларини  илгари сурди? 08.10.2019
ЎзХДП фракцияси қандай таклифларини илгари сурди?

2019 йил 8 октябрь куни парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди 08.10.2019
Тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди

2019 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқлар мустаҳкамланмоқда 27.09.2019
Фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқлар мустаҳкамланмоқда

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 33 миллиондан ортиқ фуқаро, шунингдек, 95 857 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда 14 365 нафар чет эл фуқароси доимий истиқомат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 8 249 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилинган.

Фракция қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирди 27.09.2019
Фракция қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

ЎзХДП фракциясининг танқидига нима сабаб бўлди? 27.09.2019
ЎзХДП фракциясининг танқидига нима сабаб бўлди?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими