Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди

Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳамда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди. Ҳисоботда кўрсатилишича, 2011 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга 11238 та мурожаат қайд этилган бўлиб, шундан 7134 таси Омбудсманнинг марказий идорасига, минтақавий вакилларга 749 та шикоят ва аризалар келиб тушган, фуқароларнинг 607 та мурожаати бўйича ижобий қарорлар қабул қилинган.

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти жаҳон жамоатчилигини мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари тўғрисида хабардор қилишга, инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий институтлар билан алоқаларни янада ривожлантиришга кўмаклашди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси эътиборига иккинчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ва “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда биринчи ўқишга киритилаётган “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар чет эл инветицияларини, айниқса саноатнинг юқори технологик соҳаларидаги жалб этишни янада рағбатлантириш, мамлакатдаги инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон ҳудудига чет эл инвестицияларининг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган.

Йиғилиш сўнгида сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг нуқтаи назари белгиланди.

Кўришлар сони: 7301

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими