Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

25.01.2016
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Умиров Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокими З. Рўзиевнинг ҳисоботи эшитилди. 

25.01.2016
Вилоятдаги фаолиятлар сарҳисоб қилинмоқда

Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “2015 йилда Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мирзоҳид Убайдуллаев ва Илҳом Носировлар ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

25.01.2016
Ахборот технологиялари ривожида янги босқич

– Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор ҳориж мамлакатлари қонунчилиги билан қиёсий таҳлилдан ўтказилган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни келгусида давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари тақдим этилишини яхшилаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, тегишли ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг ишлаши ҳисобига давлат бошқарувига сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини беради, – дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Расул КУШЕРБАЕВ.

24.01.2016
Қонунлар тарғиботи давом этмоқда

Бухоро қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида бўлиб ўтган “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тарғиботига бағишланган семинарда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ибрагимова ўз маърузаси билан иштирок этди.

23.01.2016
Қонун лойиҳаси ҳақидаги таклифлар олинмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров ҳамда И. Зокиров Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида иштирок этиб, мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва киритилаётган ўзгаришлари хусусида маълумот бердилар.

23.01.2016
Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори

Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Р. Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ҳақиқат” хусусий корхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” давра суҳбатида “Янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида”ги маърузаси билан иштирок этди.

23.01.2016
Қонун лойиҳаси бўйича таклифлар олинмоқда

Бухоро қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси залида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ибрагимова иштирок этди. 

22.01.2016
Қонуннинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров ҳамда И. Зокиров Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган давра суҳбатида “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, киритилган янгиликлари хусусида вилоят қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимларига маълумот бердилар.

19.01.2016
Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш бўйича манзилли дастурларнинг ижроси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И.Зокиров ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтган давра суҳбатида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда 2015 йил сарҳисоби ва навбатдаги устувор вазифалар, озиқ-овқат етиштирш ҳамда саноатда ишлаб чиқариш борасида Ўзбекистон эришаётган ютуқларнинг ҳалқаро этирофи, яқин келажакда қабул қилиниши кутилаётган қонунлар ҳақида ахборот берилди.

18.01.2016
Барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

– Президентимиз узоқни кўзлайдиган кенг кўламли Дастурни ҳаётга жорий этиш масаласига тўхталар экан, иқтисодиётимиздаги чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда назарда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-босқич камайтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтди, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси Алишер ҚОДИРОВ.

15.01.2016
Аҳоли фаровонлигини ошириш — ислоҳотларнинг бош мезони

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 январдаги мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ўтган йилдаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари чуқур таҳлил қилиниб, 2016 йил ва ундан кейинги даврда юртимизда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим ва устувор вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтилди, – дея ўз муносабатини билдиради "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Акмал БУРХОНОВ.  

14.01.2016
Миллий армия – миллий ғурур

Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўлланган байрам табригида таъкидланганидек, ўз вақтида қабул қилинган ва чуқур ўйланган ислоҳотлар дастурини амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этишга қодирбўлган миллий армияга эга. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими