Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Рақобат тўғрисида”ги қонун кучга кирди

“Рақобат тўғрисида”ги қонун кучга кирди

Ривожланган давлатлар босиб ўтган йўл ва тарихий тажриба бозор иқтисодиёти тараққиётида рақобат муҳим ўрин тутишини кўрсатади. Мамлакатимизда ҳам соғлом рақобатни ривожлантиришга, бунинг баробарида монополияга қарши қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга устувор эътибор берилаётгани бежиз эмас.

Президентимиз Ислом Каримов 2010 йилнинг нояб­рь ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида бу масалага яна бир бор алоҳида тўхталиб, “Амалдаги “Товар бозорларида монопо­листик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонун бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди. Шуни эътиборга олган ҳолда “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Ушбу қонунда монополистик фаолиятини нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга солишни назарда тутиш лозим”, дея таъкидлаган эдилар.

Ўтган қисқа муддат ичида Юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Рақобат тўғрисида”ги янги Қонун 2012 йилнинг 7 январидан кучга кирди. Худди шу кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонуни ўз кучини йўқотди.

Янги Қонуннинг ўзига хос янги жиҳатларидан бири шуки, қонун молия бозорларида монополлашиш, рақобатнинг чекланиши ва устунлик мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериб, соғлом рақобат муҳити юзага келишини таъминлайди, яъни умуман олганда товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонунга кўра, молия бозори — банклар ҳамда бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доирасидир.

Шунингдек, қонунда “Шахслар гуруҳи”, “Устун мавқе”, “Товарнинг монопол юқори нархи”, “Товарнинг монопол паст нархи” сингари тушунчалар изоҳлари кенгайтирилиб, алоҳида моддаларга киритилган.

Аввалги қонунда устун мав­қе товар бозорида хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши 65 фоизни ташкил этса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе дея эътироф этилганди. Эндиликда бу миқдор эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этади. Шунингдек, товар бозорида хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлгани ҳолда бир қатор шартлар (хўжалик юритувчи субъект­нинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб туриши; товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши; ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши) бажарилган тақдирда ҳам шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.

Янги Қонунда алоҳида боб “Рақобатга қарши ҳаракатлар” деб номланган бўлиб, мазкур боб устун мавқени суиистеъмол қилишга ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва битимларига қарши қаратилган. Қонуннинг алоҳида бир боби эса давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини тақиқлаш ҳақида.

Қонунда бозор иқтисодиё­тининг абадий двигатели бўлган соғлом рақобатни ривожлантириш бўйича бир қатор ҳуқуқий меъёрлар ўз ифодасини итопган.

Шубҳасиз, “Рақобат тўғрисида”ги янги Қонун бозор иқтисодиёти тамойиллари устувор булган жамиятимизда тараққиётнинг асосий шарти бўлган соғ­лом рақобатнинг янада кучайишига, иқтисодиётнинг янада эркинлашувига ва барқа­рорлашувига хизмат қилади. Айни пайтда мазкур қонун адолатлилик ғоясига, барча фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга мос келиши билан ҳам “Адолат” СДПнинг мақсад ва манфаатларига тўла жавоб беради

Анвар СУЛАЙМОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 5971

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими