Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: Соғлом она – соғлом бола”

“Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини  муҳофаза  қилишнинг  миллий  модели: Соғлом она  –  соғлом бола”

2011 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги Халқаро симпозиум энг аввало, мазмун-моҳияти билан ўта аҳамиятлидир.

Ушбу мазмундаги нуфузли Халқаро тадбирнинг айнан Ўзбекистонда, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов иштирокида ўтказилиши ва Юртбошимизнинг пурмаъно нутқ сўзлаши мамлакатимизда инсон омилининг ҳақиқатда ҳам қадрли эканлигидан, 20 йил ичида эришилган ютуқларимиз ичида инсон саломатлигига оид натижалар (оналар ва болалар ўлими кўрсаткичларининг 3 бараварга камайганлиги; мамлакатимиз фуқароларининг ўртача яшаш умри 67 ёшдан 73 ёшгача, аёлларда 75 ёшгача кўтарилганлиги)нинг мақтовга сазоворлиги, унга эришиш - айнан давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббускорлиги, фидойилиги, узоқни кўзлаши, адолатлилиги ва чин маънода буюк сиёсатчи эканлигидан далолат беради. Халқаро симпозиум орқали унда иштирок этган БМТнинг нуфузли ташкилотлари вакиллари - Жаҳон СС Ташкилоти Бош директори Маргарет Чен хоним, Жаҳон СС Ташкилотининг Европа регионал Бюроси раҳбари – Жужанна Якаб хоним ва ўнлаб нуфузли давлатлардан иштирок этган давлат арбоблари (вазирлар), таниқли шахслар она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатларни юқори баҳоладилар. Сўзга чиққан меҳмонларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда қисқа вақт ичида эришилган ижобий ютуқларда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ташаббускори ва фаол иштирокчиси бўлмиш давлат раҳбари ролининг юксак эканлигига ҳам ишонч ҳосил қилдилар, ҳам ҳавас қилдилар.

Халқаро симпозиум Ўзбекистон Республикаси халқининг халқпарвар Юртбошиси борлигини, бу миллат – ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини, Ўзбекистонда инсон, унинг қадр-қиммати энг олий қадрият эканлигини яққол кўрсатиб берди.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро симпозиум, Ўзбекистон давлати имиджининг яна бир бор ортишига, мамлакатимиз тиббиёт ходимлари нуфузининг эса, кескин ошишига сабаб бўлди ва аминманки, кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари ҳам анжуманнинг юксак минбаридан туриб, мамлакатимиз Президенти томонидан уларга нисбатан айтилган илиқ сўзлар, мақтовлардан ўзларига қўшимча куч ва ғайрат, аъло кайфият баробарида, истиқболдаги улкан вазифаларни олдилар ҳамда бу, ўзининг янгидан янги самарасини тиббиёт амалиётида албатта, беради.

Бир сўз билан айтганда, Халқаро симпозиум, жуда катта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, қолаверса, муҳим стратегик аҳамиятга молик анжуман бўлди ва мамлакатимизда “Кучли ижтимоий сиёсат” олиб борилаётганлигини юқори даражада ва яққол намойиш этди.

                                                    Зуҳра Ботирова,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати.


Кўришлар сони: 8839

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими