Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

11.02.2016
Мухолифат “Адолат” СДП фракцияси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

2016 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мухолифат “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу йил январь ойида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди. 

10.02.2016
Мухолифат фракциялар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этди

2016 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси муҳолифат фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, у жорий йил январь ойида қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.  

08.02.2016
Демократик кучлар блоки меҳнат муҳофазасига доир қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик кучлар блокининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизни демократик ривожлантириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим масалаларини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар бўйича ягона позицияни шакллантириш мақсадида тузилган Тадбиркорлар ва ишбиламонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг вакилларидан иборат Демократик кучлар блоки Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

08.02.2016
Буюк зотларга эҳтиром

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Бу гулшанда барҳаётдир назм ва наво” номли маънавий-маърифий кеча ўтказилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Б.Сайфуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар миллий адабиётимизни ривожлантириш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

06.02.2016
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари” номли семинарда “Қонунларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш борасидаги асосий вазифалар ва уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди. 

05.02.2016
Партиянинг 2015 йилдаги ҳисоботи тингланди

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Умиров Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси сиёсий кенгаши ҳамда Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари томонидан ижросини таъминлашда ва амалда қўллаш имкониятлари ҳақида гапириб ўтилди.

05.02.2016
“Эркин фикр” ток-шоусида ёшларни ахборот хуружларидан сақлаш масаласи

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов “Интернент тармоғидан оқилона фойдаланиш, ундаги хуружлардан ёшларни ҳимоя бўлиш” мавзусидаги “Менинг юртим” телеканалида ўтказилган “Эркин фикр” ток-шоусида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

05.02.2016
Наманган вилоятида бўлиб ўтган учрашув

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Иброҳим Ходжиев Наманган вилояти Наманган шаҳри “Наманган ёшлар маркази”да, Норин ва Учқўрғон туманларида намойиш қилинган “Одноклассникдаги алдов” номли спектакл ва ушбу масалага оид ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.

05.02.2016
Оилаларимиз тотувлиги – мамлакат тараққиётининг кафолатидир

– Оила жамиятнинг энг кичик бўғини. Жамият ва давлат равнақи, унинг келгуси истиқболи аввало оиладан бошланади. Шу боисдан, мустақиллик йилларида оила манфаатлари, она ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, турмуш тарзи, оила аъзоларининг руҳияти ва тарбияси, уларни ҳаётга, туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди,дейди "Ўзбекистон" телеканалининг "Биз учун муҳим" ток-шоусида ўз фикрлари билан иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА.

05.02.2016
Навоий мероси бебаҳо манба

– Президентимиз раҳнамолигида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятдаги ролини кучайтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, биз Алишер Навоийнинг бебаҳо меросидан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз, – дея Навоий ижоди ҳақида сўз юритади Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ.

02.02.2016
Андижон туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Андижон тумани ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

02.02.2016
Орол муаммоларига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари С.Джакбаров ва Қ.Жуманиёзов Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хонқа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва асосий йўналишларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Оролбўйи аҳолиси хабардорлигини ошириш” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими