Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция нуқтаи назари белгиланди

Фракция нуқтаи назари белгиланди Фракция нуқтаи назари белгиланди Фракция нуқтаи назари белгиланди Фракция нуқтаи назари белгиланди Фракция нуқтаи назари белгиланди

16 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И. Саифназаров олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала – 2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари М. Мирзаев ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масала юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Алимуҳамедовлар маъруза қилдилар.

Йиғилишда мамлакатда қабул қилинган иқтисодий тараққиёт модели ва унинг тамойиллари асосида ишлаб чиқилган мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш дастурининг босқичма-босқич амалга оширилиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг Ўзбекистон иқтисодиётига, молия ва банк тизимига салбий таъсирини кескин пасайтиришга ҳамда иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиш ва макроиқтисодий мувозанатлашуви таъминланишига имкон яратгани тўғрисида фикр билдирилди.

Маърузачи солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджетининг 2012 йилги лойиҳаси Давлат бюджетининг мувозанатланганлигини таъминловчи мамлакатнинг барқарор, изчил ва мувозанатлашган макроиқтисодий ривожланишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини, аҳолининг реал даромадлари барқарор ўсиши ва турмуш даражаси ошишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан мамлакат ҳукуматининг 2011 йил 21 январдаги мажлисида белгилаб берилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилгани тўғрисида ахборот берди.

2012 йилда солиқ сиёсати, ўтган йиллардаги каби хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада пасайтиришга, янада модернизациялаш учун қулай шароит яратишга, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, солиқ тизмини соддалаштиришга, солиқ солиш объектларини яшириш ва камайтириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича солиқ маъмурчилиги чораларини кучайтиришга йўналтирилгани ҳақида фикр билдирилди.

Ўзбеистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишда бюджет ва солиқ сиёсатида иқтисодиётни модернизация қилишни рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини пасайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш асосида макроиқтисодий ўсишни таъминлашга ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар назарда тутилгани хақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик ва кўчмас мулк объектларини (янги барпо этилганларини) давлат руйхатидан ўтказишдан бош тортганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш тўғрисида киритилган таклифлар тўғрисида ҳам фикрлар алмашилди.

2012 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдорини босқичма-босқич ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш давом эттирилиши, бу эса, ўз навбатида, аҳолининг турмуш сифати яхшиланишига ва даромадлари ошишига имконият яратиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таълим соҳа харажатлари ЯИМга нисбатан 7,5 фоизни, соғлиқни сақлаш тизимида 2,9 фоизни ташкил этиб, соғлом авлодни шакллантириш ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни тўла таъминлаш имкониятини беради.

2012 йилда ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари ЯИМга нисбатан 7,5 фоизни ташкил этади.

Илм-фан соҳасига йўналтириладиган харажатларни жорий йилга нисбатан 1,3 бараварга ошириш таклиф қилинди.

Фундаметал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари бўйича, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, эришилган илмий натижалар, илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, илмий ходимларни рағбарлантиршга ҳам маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий мақсади аҳоли бандлиги, даромадлари, турмуш даражаси ва сифати ўсишини таъминлаш, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини ўсиши масалаларини ҳал этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг масъулятини ошириш хақида таъкидлаб ўтилди.

Маърузачи, 2012 йилда Республикада меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ва меҳнат бозорида иш ўринларига бўлган эҳтиёж (прогнози) тўғрисида соҳама-соҳа маълумот бериб, 2012 йилда Ўзбекистон бўйича меҳнат ресурсларининг ўсиши 2,5%ни ташкил этиши тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7177

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими