Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон  «Адолат»  СДП фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  СДП фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  СДП фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  СДП фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  СДП фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши

2011 йил 9 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала - «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан иккинчи ўқишда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Д.Холиқовамаъруза қилди. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги “Ахборот муҳитини ислоҳ қилиш, сўз ҳамда ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши бажарилиши юзасидан ишлаб чиқилгани, иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳририда Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун берган таклифлари инобатга олинганлиги таъкидлаб ўтилди.

“Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан иккинчи ўқишда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси А.Раҳмонов таништирди.

“Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги қарорини ижро этиш учун ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши интеллектуал мулк соҳасидаги қоида ва атамаларни унификациялаш ва бир хилда қўлланилишини, юридик ва жисмоний шахсларни ортиқча молиявий харажатлардан халос этишни, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларини кенгайтиришни таъминлайди.

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳақида биринчи ўқишдаБюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Жумаев маъруза қилди.

Қонун лойиҳаси амалдаги Қонуннинг 3, 4, 5, 6, 10, 11, 12, 14-моддаларига таркибий, таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган бўлиб,таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар чет эл инвестицияларини, айниқса саноатнинг юқори технологик соҳаларига жалб этишни янада рағбатлантириш, мамлакатдаги инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш, чет эллик инвесторларнинг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилгандир.

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А.Ҳаитовга 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида»ги масала юзасидан Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ф.Раджабов сўзга чиқди.

Парламент сўровини ўтказишдан мақсад 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастур талабларининг ўтган даврда бажарилиши бўйича ҳуқуқни қўлланиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда – кейинги йиллар учун иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш механизмлари ва услубларини такомиллаштиришдир.

Кун тартибидаги охирги масала - «Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасиҳақида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Комилов маъруза қилди.

Маърузачи Самарқанд, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий бошқарувини такомиллаштириш мақсадга мувофиқлигини асослаб, Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳрига қўшилаётган аҳоли пунктлари билан шаҳар аҳоли пунктларини ягона инфратузилма боғлашлиги, келажакда ушбу аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тубдан яхшиланиши, йўл, кўча ва турар жойларда кенг ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида маълумот берди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари таклиф ва тавсиялар билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7813

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими