Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди

Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари, иккинчи ўқишда ҳавола этилган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Ушбу қонуннинг мақсади давлат пенсиялари миқдорларини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий қилишдан иборатдир. Қонунга ўзгартишлар пенсия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалиётдан келиб чиққан ҳолда киритилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2010 йил 12 октябрда киритилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2010 йил 23 декабрда киритилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 339-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари бирлаштирилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси бир қатор моддаларининг тегишли қисмларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек депутатлар муҳокамасига иккинчи ўқишда тақдим этилган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси 7-қисм билан тўлдирилиб, ушбу Қонуннинг 31-моддасида кўзда тутилган ҳолларда, дарёларнинг ўзанларини тозалаш, каналлар ва коллекторлар қуриш ҳамда уларни тозалаш чоғида ҳосил бўладиган чиқиндилардан фойдаланишда лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланмоқда. Бундан ташқари, таркибида норуда фойдали қазинмалар бўлган ер қаъри участкаларида геологик ўрганиш, тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш, шунингдек техноген минерал ҳосилаларни ишлатиш ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибида норуда фойдали қазилмалар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссия томонидан берилиши 27-модданинг тўлдирилаётган 6-моддаси билан белгиланмоқда.

Савол-жавоб ва музокаралардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.

Йиғилишда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 283 ва 291-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283 ва 291-моддаларига киритилаётган ўзгартишлар ЙҲХББ ходимларининг фақат қоида бузувчи пиёдалардан жарима ундириш ҳуқуқини қолдирмоқда. Ушбу механизмнинг зарурияти пиёдаларга солинган жаримани ўз вақтида ундиришни таминлаш эҳтиёжидан келиб чиқади.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан маъқулланди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи назари ишлаб чиқилди ва тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7474

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими