Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон  «Адолат»  социал-демократик  партияси фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  социал-демократик  партияси фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  социал-демократик  партияси фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши Ўзбекистон  «Адолат»  социал-демократик  партияси фракциясининг   навбатдаги   йиғилиши

2011 йил 31 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Кун тартибидаги масала «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан иккинчи ўқишдамеҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси К. Очилов маъруза қилди.

Ушбу қонун лойиҳаси давлат пенсиялари миқдорларини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаиккинчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси А. Тўхташев маъруза қилди.

Маърузачи қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан сўнг қўмитада атрофлича кўриб чиқилгани ва иккинчи ўқишга тайёрланган таҳрир матни билан таништирди ва уни асослаб берди.

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан иккинчи ўқишдаЭкология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Ҳайдарова таништирди.

Маърузачи қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг олтинчи бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилганлигини, мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссия ташкил этилганлигини ва шу муносабат билан “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини айтиб, ушбу лойиҳа ишчи гуруҳи томонидан атрофлича кўриб чиқилгани, биринчи ўқишдан кейин депутатлар томонидан тушган таклифлар инобатга олингани тўғрисида батафсил ахборот берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала - «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 283 ва 291-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан биринчи ўқишда мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси А.Раҳмонов йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Кодексга киритилаётган ўзгартишлар ЙҲХББ ходимлари томонидан қоидабузар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан йўл ҳаракати қоидаларини бузилган жойда жарима солиш ва уни ундириш имкониятига тўлиқ йўл қўймасликни назарда тутади.

Ушбу Қонунни қабул қилиш йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қоидабузарликларга қарши курашни кучайтириш ишларидаги жавобгарлигини ошириш имкониятини беради, шунингдек транспорт коммуникацияларда қоидабузарликларнинг олдини олиш ва авария ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7378

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими