Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди Қонун лойиҳалари муҳокама этилди Қонун лойиҳалари муҳокама этилди Қонун лойиҳалари муҳокама этилди Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Ушбу қонун лойиҳасининг асосий мақсади иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва янги иш жойларини ташкил этишдан иборат. Бинобарин, мамлакатимизда бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳаси «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик соҳаларида аҳолининг барқарор фаолият юритишига ҳуқуқий асос бўлишини таъкидладилар.

Савол-жавоб ва таклифлардан сўнг фракция аъзолари қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.

Фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ҳаво кодексига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар унинг айрим моддаларини миллий қонунчиликка, ИКАО Стандартлари ва тавсия этаётган амалиётига ҳамда Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқлаштириш, шунингдек, ИКАО комиссиясининг 2008 йил июль ойида Ўзбекистон Республикасини аудитдан ўтказгани натижаларига доир тавсияларини бажариш мақсадида киритилмоқда.

Қизғин баҳс-мунозаралардан кейин фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасини ҳам ҳуқуқий-концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳамда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари юртимизда тадбиркорлик ривожанишини янада рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун кўпроқ эркинлик бериш ҳамда уларни ташкил этиш механизмларини соддалаштиришдан иборатдир.

Лойиҳа тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш кафолатларига оид моддани ўз ичига қамраб олган. Мазкур норманинг лойиҳага киритилиши тадбиркорлик субъектларини давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Таклиф этилаётган норма билан тадбиркорлик субъектлари давлат органларига мурожаатлар бериши тартиби, шунингдек тадбиркорлар мурожаатларининг турига қараб (ариза, таклиф ёки шикоят) давлат органлари томонидан уларни кўриб чиқишнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси «Миллий тикланиш» демократик партиясининг электорати ҳисобланган маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, касаначилар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида фаолият олиб бораётган юртдошларимизга янада қулай ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратишга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.

Фракция аъзолари шунингдек «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳам партиянинг дастурий мақсадларига тўла мос келади. Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этган ҳолда уни биринчи ўқишда маъқулладилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6084

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими