Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракциянинг навбатдаги йиғилиши

Фракциянинг навбатдаги  йиғилиши Фракциянинг навбатдаги  йиғилиши Фракциянинг навбатдаги  йиғилиши Фракциянинг навбатдаги  йиғилиши

2011 йил 18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И. Саифназаров олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси С.И.Исмоилов маъруза қилди.

Маърузачи “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясининг устувор йўналишларини демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ишлаб чиқилганлигини таъкидлаб ўтди.

Қонуннинг мақсади иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий тадбиркорликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли сифатида ривожлантириш учун зарур қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва янги иш жойларини ташкил этиш ҳисобланади.

«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича биринчи ўқишда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Х.С.Аззамов тушунтириш берди.

Ҳаво кодексига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар унинг айрим моддаларини миллий қонунчиликка, ИКАО Стандартлари ва тавсия этаётган амалиётига ҳамда Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқлаштириш, шунингдек, ИКАО комиссиясининг 2008 йил июль ойида Ўзбекистон Республикасини аудитдан ўтказгани натижалари бўйича тавсияларини бажариш мақсадида киритилмоқда.

Кун тартибидаги навбатдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси Р.Собиржанов маъруза қилиб, қонуннинг айрим моддаларига киритилаётган таҳририй ва таркибий ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилиш қатнашчиларига тушунтириш бериб ўтди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари тадбиркорлик ривожланишини янада рағбатлантириш, тадбиркорлик субьектлари фаолияти учун кўпроқ эркинлик бериш ҳамда уларни ташкил этиш механизмларини соддалаштиришдан иборатдир.

«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси А.Т.Тўхтабоев маъруза қилди.

Республикада 27 та солиқ маслаҳатчилари ташкилоти рўйхатдан ўтган бўлиб, шулардан 18 таси Тошкент шаҳрида, Андижон ва Жиззах вилоятларида 1 тадан, Навоий ва Наманган вилоятларида 2 тадан ҳамда 3 та ташкилот Қашқадарё вилоятида фаолият юритмоқда.

Қонун лойиҳасининг мақсади “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан кейинги ўтилган босқични ҳисобга олган ҳолда, солиқ маслаҳати соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш тизимини янада ривожлантириш, такомиллаштиришдан иборатдир.

Кун тартибидаги охирги “Ҳукумат аъзоларининг фаолияти доирасига кирувчи масалалар бўйича ахборотлари юзасидан парламент эшитувларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида” Ўзбекистон “Адолат” СДП фракция раҳбари И.Саифназаров маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича 2011 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП ва ЎзХДП фракцияси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг аҳволи: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” масаласи юзасидан ҳисоботини эшитиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8715

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими