Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди 13.03.2018
Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳамда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг Мурожаати мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, фракциянинг олдида турган вазифаларга бағишланди.

Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида 13.03.2018
Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида

Жойларда ўтказилаётган мулоқотларда фуқаролар томонидан 3087 та турли йўналишдаги муаммолар кўтарилиб, уларнинг 1074 таси (35%) депутатлар томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди, 1538 та турли хилдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган туманларнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, халк депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида тасдиқланди.

Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида 12.03.2018
Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилишни ҳамда уларнинг рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоатчилик жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мултимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.

Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади 12.03.2018
Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади

Қонунлар лойиҳаларида, хусусан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни фақат юк ҳужжатлари асосида олиб чиқиш ҳуқуқини бериш, фермер хўжаликларига тадбиркорлик субъекти сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, қонунда тақиқланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш ва шу орқали кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш таклиф этилмоқда.

Жамият ҳаётидаги муҳим масалалардан бири “Адолат” СДП фракцияси эътиборида 09.03.2018
Жамият ҳаётидаги муҳим масалалардан бири “Адолат” СДП фракцияси эътиборида

Одамларимиз ҳаёт тарзи яхшиланиб, жаҳон ҳамжамиятига кўпроқ дахлдорлигимиз ошиб бораётган, ўзбек маданияти, маънавиятини жаҳон халқлари ўқиб, андоза олаётган бир даврда, миллий тараққиётимизга катта тўсиқ ва ғов бўлиб келаётган бу иллатга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ишларида Ватанини севадиган, миллат, оила ғурури ва келажагини ўйлайдиган ҳар бир фуқаро бефарқ бўлмаслиги керак.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади 05.03.2018
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади

Ривожланган хориж мамалакатларида «smart regulation», яъни «ақлли бошқарув» ёки қонунчилик ва қонунчилик фаолиятида бошқарув сиёсати амалиёти кенг тарқалган бўлиб, бу амалиёт ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ҳаққоний ва самарали бозор муносабатларини тартибга солиш билан бирга, савдо ва инвестиция учун қулай шароитлар яратилишини таъминлайди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади 16.02.2018
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади

Сўз олганлар томонидан истеъмол саватини белгилашда иссиқ ёки совуқ табиий-иқлим шароитларини, аҳолининг асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар истеъмол қилишдаги миллий анъаналар ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва унинг таркибига кирувчи субъектлардаги асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун, инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларнинг намунавий минимал турлари рўйҳатини ишлаб чиқиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди 07.02.2018
Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди

Жорий йил 7 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси жойлардаги ўрганиш натижаларини муҳокама қилди 02.02.2018
“Миллий тикланиш” ДП фракцияси жойлардаги ўрганиш натижаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш» юзасидан фракция аъзолари томонидан жойлардаги ўрганиш натижаларининг атрофлича муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси:  фаолиятимизни ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг тарзда давом эттирамиз 02.02.2018
Ўзбекистон ХДП фракцияси: фаолиятимизни ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг тарзда давом эттирамиз

Матбуот анжуманида маълум қилиндики, Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2018 йилга мўлжалланган Иш режаси тасдиқланган. Унда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан келиб чиқиб, 15 та қонун лойиҳасига таклифлар шакллантириш, 3 та қонун лойиҳасини фракция ташаббуси билан Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

01.02.2018
Муаммоларни тизимли ҳал этиш бугунги куннинг вазифаси

Жорий йилнинг 1 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан депутатлар, соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида парламент аъзоларининг жойлардаги мавжуд аҳвол билан яқиндан танишиш, бу ердаги муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Фракция 2018 йилги фаолиятининг устувор йўналишлари хусусида маълум қилди 01.02.2018
Фракция 2018 йилги фаолиятининг устувор йўналишлари хусусида маълум қилди

2017 йил давомида фракция аъзолари 15 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлдилар. Шунингдек, 2 та алоҳида қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди ва қабул қилинди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими