Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

3 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига қўйилаётган бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Фуқаролик ва Оила кодексларига, шу билан бирга «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ҳамда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда.

Бир қатор таклифлардан сўнг фракция аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Кун тартибидаги кейинги масала – «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасинингқонуни лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини ижро этиш учун ишлаб чиқилган.

Президентнинг ушбу қароридаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳозирги вақтгача Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида бир-биридан мустақил ҳолда фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги негизида Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги ташкил этилди. Шундан келиб чиққан ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари учун интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида амалдаги бир қатор қонун ҳужжатлари ва кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 3510

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими