Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Кредит ахбороти алмашинуви тартибга солинади

Кредит ахбороти алмашинуви тартибга  солинади

Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзоларига янада такомиллаштирилган ҳолда иккинчи ўқишда ҳавола этилди.

Унга кўра, “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор моддаларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, кредиторлар йиғилиши баённомасини хўжалик судига топшириш ва банкротлик ишини кўриш, суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш, қарздорнинг корхонасини сотиш муддатлари, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш, бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилиш, кредиторларнинг талабларини қондириш навбати, қарздорнинг мол-мулкини сотиш, тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисобот, мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздор бўлган корхонанинг реализация қилинмаган мол-мулки ва қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкини тасарруф этишнинг ҳуқуқий муносабатларини белгиловчи нормалар ушбу қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди.

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда депутатлар муҳокамасига қўйилмоқда. Қонун лойиҳасининг мақсади кредит ахбороти алмашинуви соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, кредит ахбороти алмашинувининг таъсирчан тизимини яратишга боғлиқ масалаларни ҳамда потенциал қарздорларнинг кредитлари ҳолати, улар бўйича мажбуриятларни бажариш ҳамда уларнинг тўловга қобилиятлилиги, молиявий ҳолати, ишчанлик обрў-эътибори ва бошқа хусусиятларини ўз ичига олувчи тўлиқ ва аниқ маълумотларни тақдим этиш масалаларини белгилаб беради.

Қонун лойиҳасида кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялаш назарда тутилмоқда. Ушбу фаолиятни лицензиялашнинг асосий сабаби - кредит ахбороти алмашинуви муносабатларида асосан қонун билан қўриқланадиган маълумотлар айланишини эътиборга олган ҳолда, уларни зарур тарзда муҳофаза этилишининг таъминланиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Бир қатор фикр-мулоҳазалардан сўнг фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқулладилар.

“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини фракция аъзолари биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган. Мазкур Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси таркибида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссия ташкил этилган ва унинг Низоми тасдиқланган. Шундан келиб чиқиб, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг айрим моддаларига юқоридаги масалаларда лицензия бериш тартиб-таомиллари ҳақида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.

Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.

“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ҳам фракция аъзолари биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Шуниси аҳамиятга моликки, ушбу қонунлар лойиҳалари Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур қонунларнинг қабул қилиниши тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги сунъий тўсиқларни бартараф этишда, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда муҳим омил бўлади.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари ушбу қонунлар лойиҳалари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Ҳаракат дастурида белгиланган мақсад-муддаолар билан ҳамоҳанг эканлигини, жумладан, партия электорати бўлган миллий ҳунармандлар, касаначи ва оилавий тадбиркорлар учун юксак аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4840

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими