Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қизғин муҳокама

Қизғин муҳокама

26 июль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, фракция аъзолари, ҳуқуқшунос экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига қўйилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Жумладан, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг (учинчи ўқиш) темир йўл транспорти объектларида хавфсизликни таъминлашнинг миллий тизмини янада такомиллаштириш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига хавф соладиган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқилганига эътибор қаратилди.

Амалдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12, 20 ва 26-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш эса Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти объектларида хавфсизликни ташкил этишни таъминлаш тизимини такомиллаштириш заруриятига асосланган.

Кун тартибидаги «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги иккинчи ўқишда кўриладиган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасида ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш принциплари ва асослари, бундай шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда моддий жавобгарлиги, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш тартиби, қамоқда сақлаш жойлари, улар фаолиятининг тартиби, ички тартиби ҳамда мансабдор шахсларнинг ваколатлари, рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари, қамоқда сақлаш жойларида ажратиб қўйиш, қўриқлаш ва назоратни таъминлаш масалаларини белгиловчи нормалар киритилмоқда.

Шу билан бирга, фракция аъзолари ушбу қонун билан боғлиқ бўлган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Қонун лойиҳаси нормалари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш киритишни тақозо этмоқда.

Қизғин баҳс-мунозаралар чоғида бир қатор амалий таклифлар билдирилди, фракция аъзолари ҳар икки қонун лойиҳасини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида «лицензия» тушунчасининг ўзига таҳририй аниқлик киритиш таклиф этилмоқда.

Қонунга мувофиқ лицензия даъвогари ёки лицензиат юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин. Қонуннинг бу таҳрири хорижий шахслар учун ноаниқлик келтириб чиқармоқда. Чунки, Қонунда лицензия даъвогари ёки лицензиат сифатида эътироф этилаётган юридик ёки жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси резиденти ёхуд норезиденти бўлиши аниқ белгиланмаган. Шунингдек таклиф этилаётган қўшимча амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган фаолият турлари лицензияланиши лозимлиги, шу туфайли лицензиянинг фақат Ўзбекистон Республикаси резидентларига берилиши мақсадга мувофиқлиги билан асосланмоқда. Депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳаси ҳам маъқулланди.

«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қисқартилиганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Депутатлар ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ҳамда корхоналар фаолиятини текширишларни қисқартириш ва назорат қилишни такомиллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъқидладилар.

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг мақсади кредит ахбороти алмашинуви соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, кредит ахбороти алмашинувининг таъсирчан тизимини яратишга боғлиқ масалаларни ҳамда потенциал қарздорларнинг кредитлари ҳолати, улар бўйича мажбуриятларни бажариш ҳамда уларнинг тўловга қобилиятлилиги, молиявий ҳолати, ишчанлик обрў-эътибори ва бошқа хусусиятларини ўз ичига олувчи тўлиқ ва аниқ маълумотларни тақдим этиш масалаларини белгилаб беради.

Қонун лойиҳасида кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялаш назарда тутилмоқда. Ушбу фаолиятни лицензиялашнинг асосий сабаби – кредит ахбороти алмашинуви муносабатларида асосан қонун билан қўриқланадиган маълумотлар айланишини эътиборга олган ҳолда, уларнинг зарур тарзда муҳофаза этилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Президентимиз томонидан илгари сурилган Концепцияда таклиф этилган қонунлардан яна бири – «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг мақсади хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун тенг шарт-шароитларни, товарларнинг эркин ҳаракатини ва иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобатни ҳимоя қилишдан иборатдир. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш баробарида, монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги қарама қаршиликларни бартараф этади ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шарт-шароитларни, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини таъминлайди.

Концепция доирасидаги қонунлардан яна бири – «Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг асосий мақсади микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини банк назорати бўйича 2010 йилнинг август ойида қабул қилинган Базель қўмитасининг янги талаблари асосида назорат қилишни жорий этиш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тизимини ривожлантиришни таъминлашга қаратилган. Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Фракция аъзолари юқорида айтиб ўтилган қонун лойиҳалари юзасидан ўз амалий таклифларини билдириб, уларни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъқидладилар.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 6677

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими