Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Парламент фракциялари ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Парламент фракциялари  ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2011 йил 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси арафасида парламентнинг қуйи палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Тадбирларнинг иштирокчилари Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси кун тартибидаги масалалар: “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 175-моддасига ва “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқдилар.

Парламент фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг депутатлар гуруҳи аъзолари ушбу барча қонун лойиҳалари мамлакатимизни турли соҳаларда ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилганлигини таъкидладилар. Қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш манфаатдорлик билан, партия дастурлари ва сайловчиларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда ўтди. Депутатлар айрим ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш юзасидан қатор амалий таклифлар билдирдилар. Муҳокамалар якунларига кўра сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг келишилган нуқтаи назарлари ишлаб чиқилди, улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида баён этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати

Кўришлар сони: 5753

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими