Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Депутатлар бирлашмаларининг йиғилишлари

Депутатлар бирлашмаларининг йиғилишлари

2011 йил 27 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик харакати депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.

Фракциялар ва депутатлар гуруҳи аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиладиган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Депутатлар дастлаб иккинчи ўқишда ҳавола этилаётган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг ўтган мажлисларида биринчи ўқишда муҳокама қилиниб, унинг 13, 16, 19 ва 20-моддаларини маромига етказиш масъул қўмитага вазифа қилиб белгиланган эди. Қўмита томонидан ўтказилган бир қатор семинар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар натижасида ушбу моддалар қайта кўриб чиқилиб, маромига етказилди. Ишчи гуруҳи томонидан тушган таклифлар ва билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳаси депутатлар бирлашмалари аъзолари томонидан маъқулланди.

Фракциялар ва депутатлар гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Ушбу қонуннинг мақсади давлат пенсияси миқдорини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий этишдан иборатдир. Мазкур ўзгартишлар пенсия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалиётдан келиб чиққан ҳолда киритилмоқда.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги навбатдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги 1474-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастурининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, замонавий талабларга жавоб бермайдиган айрим нормалар қайта кўриб чиқилади ва бекор қилинади, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароит ва имтиёзлар яратилади.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан тақдим этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиқонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Йиғилишлар якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, ҳар битта фракция ва депутатлар гуруҳининг нуқтаи назарлари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати



Кўришлар сони: 7277

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими