Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилишини қўллаб-қувватлади

ЎзХДП фракцияси маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилишини қўллаб-қувватлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилди.

Ташаббускор депутатларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жариманинг “энг кам” ва “энг кўп” миқдорини белгилашда (ҳуқуқбузарликни таснифлашда) амалиётда коррупцион ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳуқуқий меъёрлар аниқланган.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига тўхташга мажбур бўлинган ҳолатларга транспорт йўлларида вақтинча тўхташ учун имконият йўқлиги ҳам сабаб бўлаётгани аниқланган. Қолаверса, бозорлар ва савдо нуқталари атрофида транспорт воситаларини вақтинча қолдириш билан боғлиқ ҳолатлар зарур инфраструктура йўқлиги, жойлар етишмаслигига бориб тақалмоқда. Бу эса исталмаган ҳолатларда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига, ҳайдовчилар жаримага тортилишига олиб келиши мумкин.

Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141,
147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражасини сақлаб, энг кўп даражасини чиқариш таклиф этилмоқда.

Мазкур кодекснинг 1286-моддаси билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш ҳамда такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш меъёрларини чақириш назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари жарималар миқдорларини камайтириш билан боғлиқ меъёрлар Халқ демократик партиясининг устувор мақсадларига мувофиқ келишини, жарималар кўп ва адолатсиз белгиланиши аҳолининг кайфиятига, рела даромадларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашди. Таклифлар бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Лекин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 137-моддасида назарда тутилган, яъни йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар бўйича жарима миқдори камайтирилишини назарда тутувчи таклиф шартли равишда маъқулланди.

Фракция аъзоси Улуғбек Вафаевнинг таъкидлашича, судлар ваколатига оид масалаларда кодексга, қонунга ўзгартириш киритишда ҳар томонлама пухта ўйлаб ёндашиш талаб этилади. Чунки, бундай ҳолатларда жарима миқдорини белгилаш, ҳуқуқбузарликка баҳо бериш судларнинг мутлақ ваколатига киради.

Депутатлар кун тартибидан жой олган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам электорат манфаатлари, партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, атрофлича муҳокамадан ўтказди, ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича алоҳида-алоҳида қарорлар қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 159

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими