Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ҳар бир қонун лойиҳасига таклифлар берилди

Ҳар бир қонун лойиҳасига таклифлар берилди

Сўнгги йилларда йўл ҳаракати қоидабузарларига нисбатан белгиланган жарималар юқорилиги, уларни камайтириш, халқнинг чўнтагига қараб белгилаш бўйича жуда кўп фикр-мулоҳаза, таклифлар билдирилмоқда. Ҳатто жарималарнинг “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланиши коррупцион ҳолатларини келтириб чиқараётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, депутатлар томонидан жарималарни камайтириш юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича янги қонун лойиҳаси тайёрлангани ва бу яқин кунларда фракциялар йиғилишида кўриб чиқилишини маълум қилган эдик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида ушбу масала ҳам кун тартибига киритилди. Хусусан, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

           – “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси” ва “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, бу борадаги мавжуд муаммолар Наманган вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди, – деди фракция азоси К.Тожиев. – Амалга оширилган ишлар, статистик маълумотлар батафсил таҳлил қилиниб, ушбу қонун лойиҳаси тайёрланди.

Жумладан, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 54-моддаси амалдаги таҳририда Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача жарима белгиланган. Таклиф этилган таҳрирга кўра, бу жарима миқдорини БҲМ 20 баравари миқдорида белгиланмоқда. 123-модданинг амалдаги таҳририда Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаганлик учун БҲМнинг 5/1 қисмидан 1 бараваригача миқдорда жарима солиниши кўрсатилган. Янги таҳрирда бу жарима миқдорини 5/1 миқдорда қатъий белгилаш таклифи киритилмоқда.

Кодекснинг 1286-моддасига кўра, Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлар учун амалда БҲМ 3 баравар, бир йилда такроран содир этилса 5 баравар, иккинчи бор такроран содир этилса 10 баравар, уч ва ундан ортиқ содир этилса 15 баравари миқдорида жарима солинади. Фракция аъзолари таклиф қилган янги таҳрирга кўра, эндиликда ушбу қоидани бузганларга нисбатан БҲМ 2 баравари миқдорида жарима солиш таклифи киритилмоқда. Такроран содир этилганда ошириладиган жарималар эса чиқариб ташланмоқда.

Кодекснинг 137-моддасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолганлик учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача қамоққа олиниши белгиланган. Янги таҳрирда эса бу жарима мидорини 3 баравари миқдорида, шу билан бирга белгиланган қоидабузарлик учун жарима миқдори ҳуқуқбузарликнинг айбдорлик даражасига қараб уч қисмга ажратилган ҳолда жарима белгилаш таклиф қилинмоқда.

141-моддада Корхона ва ташилотларга тегишли транспортдан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланганлар учун амалда БҲМнинг 2 барафаридан 5 бараваригача жарима белгиланган. Янги лойиҳада бу жаримани 2 баравар қилиб белгилаш таклифи киритилмоқда.

147-модда Йўлларга, йўл иншоотлари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда жарима белгиланган. Янги таҳрирда эса назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жаримадан воз кечиб, 1 баравари миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда.

              Маълумотларга қараганда, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш бўйича 2020 йилнинг 9 ойи давомида 44 125 та маъмурий иш кўрилиб, 30 млрд. 528 млн. сўм миқдорда жарималар белгиланган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш бўйича эса судлар томонидан 3 335 нафар шахс жавобгарликка тортилган ва уларга нисбатан 4.2 млрд. сўм жарима белгиланган.

Депутатлар қонун лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу ўзгаришлар келгусида коррупцион ҳолатлар олдини олиш, зарур инфратузилам мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдори енгиллаштирилишини эътиборга олиб, биринчи ва иккинчи ўқишда маъқулладилар.

Шундан сўнг депутатлар «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам биринчи ўқиш муҳокама қилдилар.

– Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасига кўра, эндликда бу фолият билан шуғулланиш учун лицензия олиш тартиби бекор қилинади ва фаолиятини бошлаганлик ҳақида тегишли идорани хабардор этиш тизими жорий этилади, – деди фракция аъзоси Умиджон Жабборов. – Ахборт-кутубхона муассасалари ва ташкилотларга нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини тақдим этилишини тартибга солиш бўйича, шунингдек, нашрларнинг чиқиш маълумотларида кўрсатилган ахборотлар қатъйлигини таъминлаш каби ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Йиғилишда партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Фракция йиғилишини ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам масофадан кузатдилар.

 


Кўришлар сони: 79

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими