Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракцияда қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Фракцияда қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

2021 йил 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеконференц алоқа шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги каби қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Дастлаб фракция аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида, соҳадаги миллий қонунчиликни тизимлаштириш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек, қонун лойиҳасида илгари сурилаётган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг электрон шаклда берилиши муносабати билан уларнинг дубликатини бериш, шунингдек лицензия шартномасини тузиш институти (амалиёти)ни бекор қилиш ҳамда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақатгина электрон тарзда ихтисослаштирилган махсус электрон тизим –“Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилишини қўллаб-қувватлашди.

Йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши натижасида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималакр белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишининг олди олиниб, жарималар миқдори айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда тавсифланади. Шунингдек, автотранспорт воситаси тўхташ ёки тўхтаб туриш жойларида зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдори енгиллаштирилади. Бу каби ҳолатлар эса фуқароларда қабу қилинаётган қонунларга нисбатан ишонч ҳиссини ошишига хизмат қилади.

Йиғилиш якунида кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 139

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими