Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтириладими?

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик  учун жарима миқдори камайтириладими?

Жорий йилнинг 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

–Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, автоулов ҳайдовчилари билан мулоқотлар ўтказилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ф.Самадов. – Ўрганишлар давомида соҳада ечимини кутаётган бир қатор масалалар борлиги маълум бўлди. Хусусан, кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорини энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаш давомида яъни, ҳуқуқбузарликни таснифлашда амалиётда коррупцион ҳолатларини келиб чиқишига имкон яратувчи мавҳум нормалар аниқланди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларида, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши, аксарият ҳолларда автотранспорт эгаси ўз бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатишга мажбур бўлган жойларда транспорт воситаларини вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганидан ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигидан содир этилаётгани аён бўлди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

Шунингдек, кодекснинг 1286-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.

Халқ ноиблари ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши келгусида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималар белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишини олдини олишга хизмат қилишини айтиб, қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Фракция йиғилишида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Президентимизнинг 2020 йил 24 августдаги тегишли фармонига биноан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида амалдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириб ягона Қонун қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақатгина электрон тарзда ихтисослаштирилган махсус электрон тизим – “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида юридик шахсларнинг филиал ва ваколатхоналари томонидан лицензияланадиган, рухсатнома олиш ёки хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турларини амалга ошириш амалиётини жорий этиш, хорижий мамлакатларнинг амалиётидан келиб чиқиб, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг асосий принципларини белгилаш ҳам ўз аксини топган.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Йиғилишда “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг мақсади қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, шу соҳадаги давлат органлари ҳамда бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ва жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралашдан иборат.

Шу жиҳатдан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан республиканинг иқтисодиёт тармокларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасидаги фаолиятни амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқувчилардан ёки биржадан сотиб олиш имконияти яратилади.

Яна бир муҳим жиҳати, лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган эгалик ҳуқyқини назарда тутувчи нормалар ҳам киритилганки, бу қимматбаҳо тошларга оддий товар сифатида кириш, тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахслар ҳам қимматбаҳо металларга эгалик қилиши, ўрнатилган тартибда эркин тасарруф этиш имконини беради.

Узоқ тортишув ва билдирилган таклифлардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 469

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими