Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Коммунал тўловлар билан боғлиқ муаммонинг ечими борми?

Коммунал тўловлар билан боғлиқ муаммонинг ечими борми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар дастлаб партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойи якунлари ижросини кўриб чиқдилар.

Жорий йилнинг 9 ой якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 408,3 трлн.сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизга ўсди. Пандемия шароитида асосий савдо ҳамкорлардаги карантин чоралари туфайли ташқи савдо айланмаси 12 фоизга камайган бўлиб, бунда экспорт ҳажми 6 фоизга, импорт ҳажми эса 16,5 фоизга камайгани кузатилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, партия Сайловолди дастурида иқтисодиётда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва самарали қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Пандемия хизмат кўрсатиш соҳасининг янада ривожланишига катта туртки бўлганига, шунингдек, мамлакатимизда бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганига қарамай, мамлакатимизнинг бу борадаги кўрсаткичи пасайган. Қозоғистон, Россия ва Туркия каби давлатларда эса аксинча ошган.


Аҳолининг коммунал тўловлар билан боғлиқ муаммолари ҳамон ҳал қилингани йўқ. “Миллий тикланиш” ДП фракцияси бу масалага ечим сифатида табақалаштирилган, яъни одамлар коммунал тўловларни топаётган даромадига қараб кимдир кўпроқ, кимдир камроқ тўлаш тизимини жорий қилиш таклифини берган эди. Чунки қарздорлик кун сайин ошиб бормоқда ва бу муаммо давоси топилмаётган дардга айланиб боряпти. Мисол учун, аҳолининг газдан қарздорлиги бугунги кунда 6,5 трлн.сўмдан ошган.

Электр энергия етказиб бериш бўйича ҳам етарлича муаммолар бор. Аҳолига энергоресурслар етиб боргунича техник йўқотиш 9 млрд кВ/соат ташкил қилмоқдаа. Четдан эса 3,5 млрд кВт/соат энергия сотиб олинмоқда.

– Албатта, бунда ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, технологияларнинг эскиргани билан боғлиқ жуда катта муаммолар бор, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров. – Ушбу масалаларни ҳал қилиш бўйича қандай чоралар амалга оширилмоқда?

Молия вазирлиги вакили бу масалаларга ойдинлик киритар экан, коммунал қарздорликнинг ошиб бораётганини аҳолининг тўлов интизомига риоя қилмаётгани билан изоҳлади ва бу борада тарғибот ишларини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.


Депутатлар ҳисоботнинг давлат молиявий назорати натижалари тўғрисидаги маълумотларга эътибор қаратди. Хусусан, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот даврида бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларда бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масаласига эътибор қаратдилар.

Ҳисоботда таъкидланишича, назорат тадбирларининг асосий қисми ёки 3 132 таси бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида аниқланган 129,1 млрд сўм бюджет интизоми бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлардан 96 млрд.сўми бюджетга тикланиши таъминланди.

Аниқланган бюджет интизоми бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар 56,9 фоизи учта вазирлик яъни, Халқ таълими (487 та ҳолатда 40,7 млрд.сўм) Мактабгача таълим (159 та ҳолатда 10,7 млрд. сўм) ва Соғлиқни сақлаш (345 та ҳолатда 22 млрд.сўм) вазирликлари ҳиссасига тўғри келган.

Депутатлар юқоридаги вазирликларнинг ташкилий тузилмаларида ички аудит ва молиявий назорат бошқармалари мавжуд бўлиб, ушбу бошқармаларининг вазифалари биринчи навбатда бюджет маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилишини назорат қилиши лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Депутатлар бюджет лойиҳасида пандемия билан боғлиқ харажатлар, яъни вакцина сотиб олиш, мактабларда давлат хусусий шериклик асосида спорт зали ва ошхоналар қуриш, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, туризм тармоғини ҳам хусусий шерикчилик асосида янада ривожлантириш бўйича харажатлар ўз аксини топмаганига эътибор қаратиб, бу бўйича таклифларини бердилар.

Йиғилишда депутатлар кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими